Navoiy Nur QES
Навоий Нур қуёш электр стансияси (Навоий Нур Қуёш электр стансия, Навоий Нур ҚФС, Навоий Нур ФЕС), шунингдек Кармана Қуёш электр стансия, Кармана ҚФС деб ҳам аталади – Навоий шаҳридан 35 км шарқда, вилоятнинг Кармана туманида жойлашган қуёш фотоэлектр стансияси. Ўзбекистондаги илк қуёш фотоэлектр стансияси, мамлакат тарихидаги хусусий инвестор томонидан қурилган биринчи электр стансия[1].
| Навоий Нур ҚЕС | |
|---|---|
| Мамлакат |
|
| Жойлашуви | Навоий вилояти, Кармана тумани |
| Эгаси |
Масдар ( |
| Мақоми | амалда |
| Қурилиши бошланган йил | 2019-йил декабр |
| Агрегатлар ишга тушган йиллар | 2021-йил август |
| Асосий тавсифи | |
| Йиллик электр энергияси ишлаб чиқариши | 252 млн кВт*соат |
| Электр қуввати, МВт | 100 |
| Харита | |
Ўрнатилган электр қуввати – 100 МВт, ўртача йиллик электр энергияси ишлаб чиқариши – 252 млн кВт*соат[1]. Электр стансия ишлаши натижасида 80 млн куб метр табиий газ тежалиб, атмосферага 160 минг тонна буғланувчи газлар чиқишининг олди олинади[1].
Навоий Нур Қуёш электр стансия БААнинг давлатга қарашли Масдар компанияси томонидан қурилган ва ушбу компания томонидан бошқарилади[1].
Техник тавсифи
Қуёш фотоэлектр стансияси қуриш учун Навоий вилоятининг Кармана туманида 283 гектар ер ажратилган[2]. Стансия ҳудудига 300 мингта ПВП қуёш панеллари ўрнатилган[1].
Технологик ускуналар, панеллар, инвертор ва трансформаторлар ўрнатиш учун пудратчи корхона сифатида Хитойнинг „СЕПКО ИИИ“ ЛТД компанияси жалб қилинган[2].
Ўрнатилган панеллар Сингле Аccесс Траcкинг Сйстем технологиясига эга, бу панелларга қуёш ҳаракати бўйлаб ярим айлана шаклида ҳаракатланиш имконини беради[3].
Стансияда ишлаб чиқарилган электр энергия республиканинг барча ҳудудларини ўзаро боғловчи юқори кучланишли тармоқларига узатилади[2].
Электр стансия ўртача бешта туманнинг[2] ёки ўртача 31 минг оиланинг[3] электр энергиясига бўлган талабини қондира олади.
Лойиҳа қиймати
Лойиҳа қиймати 110 млн доллар[1]. Ушбу хорижий сармоя БААнинг Масдар компанияси томонидан киритилган[3]. Халқаро молия корпорацияси ва Осиё тараққиёт банки лойиҳани молиялаштириш учун 60 млн доллар маблағ ажратган[4]
Масдар 25 йил давомида электр энергиясини киловатт-соатига 2,679 сентдан етказиб бериш бўйича мажбурият олган[4].
Тарихи
Ўзбекистонда қуёш энергиясидан фойдаланиш
Ўзбекистон ҳукумати 2013-йилда Самарқанд вилоятининг Нуробод, Паст Дарғом ҳамда Каттақўрғон туманларида ҚФС қуриш бўйича тендер эълон қилди. Бироқ қуриш бўйича амалий чоралар кўрилмади[3].
2016-йил Ўзбекистон ҳукумати мамлакатдаги илк йирик Қуёш электр стансияни қуриш учун эскирган технологиялардан фойдаланаётган Хитойнинг „Зҳуҳаи Сингес Греэн Буилдинг Течнологй“ компаниясига қурилиш бошлашга рухсат бермаган[3].
2018-йил Канаданинг СкйПоwер Глобал компанияси умумий қуввати 1000 МВт бўлган қуёш электр стансияси қуриш учун 1,3 млрд доллар инвестиция киритиши эълон қилинган ва инвесторга Самарқанд вилояти ҳудудида қурилиш майдони топширилган. Кейинчалик таннархи баландлиги туфайли ушбу лойиҳа бекор қилинган[5].
Мамлакат тарихидаги биринчи Қуёш электр стансия
2019-йил октябр ойида Энергетика вазирлиги Навоий вилоятида қуввати 100 МВт бўлган ФЕС қуриш бўйича тендер натижаларини эълон қилди[6]. Тендерда 5 та компания – „Аcwа Поwер“ (Саудия Арабистони), „Жинко Поwер“ ва „Алжоимаҳ Энергй & Wатер Cонсортиум“ (Хитой / Саудия Арабистони), „Масдар“ (БАА), „ТБЕА Хинжианинг Суноасис Cо Лтд“ (Хитой) ҳамда „Тотал Эрен“ (Франсия) тендернинг дастлабки саралаш босқичидан ўтган. Тендерда энг паст нарх таклифи билан БААнинг Масдар ширкати ғолиб бўлган[6].
2019-йил ноябр ойида Масдар компанияси ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида давлат-хусусий шерикчилик асосида қуёш электростансиясини лойиҳалаштириш, молиялаштириш ва қуриш мақсадида, „Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги келишув“ ва „Инвестицион келишув“ битимлари имзоланган.
2019-йил 5-декабр куни „Нур Навои Солар“ МЧЖ 400 млн сўм устав капитал билан рўйхатдан ўтказилди. „Нур Навои Солар Ҳолдинг РСC Лимитед“ таъсисчилигидаги корхонанинг юридик манзили Тошкент шаҳар Миробод тумани Тарас Шевченко кўчаси 21а-уй 502-офисда жойлашган[7].
2021-йил июн ойи ҳолатига кўра, қурилиш майдонининг 10 фоиздан ортиқ қисмига қуёш панеллари ўрнатилиб бўлинган[3].
2021-йил 22-август куни Навоий Нур Қуёш электр стансиянинг илк генерация қуввати республика ягона тизимига уланган[8].
2021-йил 27-август куни президент Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятига ташрифида фотоэлектр стансия расман фаолият бошлади[8].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 „Карманада қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр стансияси ишга туширилмоқда“. Тошкент: Газета.уз. Газета.уз (2021-йил 27-август). Қаралди: 19-декабр 2023-йил.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Фото: Навоийда Ўзбекистондаги биринчи энг йирик қуёш фотоэлектр стансияси қурилмоқда“. Кун.уз. Кун.уз (2021-йил 9-апрел). Қаралди: 19-декабр 2023-йил.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 „Ўзбекистондаги илк қуёш электр стансияси - эксклюзив репортаж“. Кун.уз. Кун.уз (2021-йил 17-июн). Қаралди: 19-декабр 2023-йил.
- ↑ 4,0 4,1 „Навоийда хусусий қуёш электр стансияси 2021-йилда ишга туширилади“. Тошкент: Спот.уз. Спот.уз (2020-йил 23-декабр). Қаралди: 19-декабр 2023-йил.
- ↑ „“Биз барча мажбуриятларни бажардик”. Энергетика вазири ўринбосари Канаданинг СкйПоwер компанияси билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди“. Дарё.уз. Дарё.уз (2021-йил 17-март). Қаралди: 19-декабр 2023-йил.
- ↑ 6,0 6,1 „Бирлашган Араб Амирликлари Навоийда 100 мВт қувватли қуёш электр стансиясини қуради“. Дарё.уз. Дарё.уз (2019-йил 5-октябр). Қаралди: 19-декабр 2023-йил.
- ↑ „"НУР НАВОИ СОЛАР" мас‘улияти чекланган жамияти“. оргинфо.уз. Қаралди: 19-декабр 2023-йил.
- ↑ 8,0 8,1 „Алишер Султонов: Навоийда қурилаётган янги қуёш фотоэлектр стансияси 31 минг хонадонни электр энергияси билан та'минлайди“. Кун.уз. Кун.уз (2021-йил 27-август). Қаралди: 19-декабр 2023-йил.