Navoiy viloyati
Навоий вилояти — Ўзбекистон Республикаси таркибидаги вилоят. 1982-йил 20-апрелда Бухоро ва қисман Самарқанд вилоятлари ҳудудларидан ташкил этилган. 1988-йилда маъмурий бирлик сифатида тугатилиб, 1992-йил бошида қайта тикланди. Майдони 111,0 минг км².
| вилоят | |
|---|---|
| Маъмурий маркази | Навоий шаҳри |
| Йирик шаҳари | Навоий шаҳри |
| Бошқа йирик шаҳарлари | Навоий, Ғозғон, Зарафшон, Учқудуқ шаҳарлари |
| Асос солинган санаси | 1982-йил |
| Ҳоким | Нормат Турсунов[1] |
| ЙАИМ | 10.6 Млрд $ (3-ўрин) |
| Аҳоли (2024) |
1 миллион 075 минг киши (2.8 % , (13-ўрин) |
| Зичлиги | 9.6 киши./км² |
| Миллатлар таркиби | О'збек,Қозоқ,Рус,Қорақалпоқ |
| Динлар таркиби | мусулмонлар |
| Майдони | 111,100 км² (24.8 %, 111.100 Км/кв-ўрин) |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Код ИСО 3166-2 | УЗ-НW |
| Телефон коди | +99879 |
| Почта индекси | 210100 |
| Интернет домени | уз |
| Автомобил рақами коди | 85 |
| Расмий сайти | ҳттп://навои.уз/ |
| Харитада | |
|
| |
|
| |
ЎТМИСҲИ
Вилоят республиканинг ўрта қисмида жойлашган. Илгари РСФСР таркибига кирувчи Оч дашт вилояти таркибида бўлган.
1920-йилдан бошлаб ҳозирги Навоий вилоятининг бир қисми Қозоқ ССР таркибига кирган бўлса, 1956-йилда эса ўша пайтда Қозоғистон ССР таркибига кирувчи бўлажак вилоятнинг бир қисми пахтачиликни ривожлантиришни кўзлаб[2][3] Ўзбекистон ССРга[4] ўтказилган.
Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши Президиумининг 1982-йил 20-апрелдаги 2247-Х-сон Фармони билан Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Самарқанд вилоятининг бир қисмидан, маъмурий маркази Навоий шаҳри бўлган Навоий вилояти ташкил этилган. Бухоро вилоятидан унинг таркибига Конимех, Қизилтепа, Навбаҳор, Навоий, Томди ва Учқудуқ туманлари, Навоий, Зарафшон, Учқудуқ шаҳарлари; Самарқанд вилоятидан Нурота ва Хатирчи туманлари ўтказилган.
1988-йил 9-сентябрда Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиумининг Навоий ва Самарқанд вилоятларини Самарқандга бирлаштириш тўғрисидаги Фармони қабул қилинган.
1989-йил 16-майда эски Навоий вилоятининг катта қисми (7 та туман) Бухоро вилоятига ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Президиумининг 1992-йил 27-январдаги „Навоий вилоятини Ўзбекистон Республикаси таркибида қайта тиклаш тўғрисида“ги Фармони билан Навоий вилояти қайта тикланган (янги ташкил этилган).
Географик ерлашуви
Навоий вилояти Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг ўрта қисмида жойлашган бўлиб, Қизилқум саҳроси вилоятнинг каттагина қисмини эгаллайди. Унинг майдони 110,8 минг км² га тенг, бу билан Навоий вилояти Ўзбекистондаги энг катта вилоят саналади. Навоий вилояти ғарбда Қорақалпоғистон, шимолда Қозоғистон, шарқда Жиззах, жануби-шарқда Самарқанд вилояти, жанубда Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари билан чегараланади.
Табиати
Навоий вилоятининг ҳудуди табиий шароитига кўра, 3 қисмга бўлинади: вилоятнинг шимоли-ғарбий қисмини Қизилқум чўли эгаллаган — бу ерда берк ботиқлар (Карақота, Мўлали, Мингбулоқ), эол қумли текисликлар ва қолдик тоғлар (Овминзатоғ, Етимтоғ, Бўкантов, Томдитов ва ҳоказо) бор; жануби-шарқий қисмини Нурота тоғ тизмаларининг ғарбий қисми паст ва ўртача баландликлардаги тоғлар (Қоратоғ, Оқтоғ ва бошқалар) ҳамда тоғлараро ботиқлар (Нурота ботиғи ва бошқалар) эгаллаган; Зарафшон дарёси воҳасининг ўрта қисмида вилоятнинг пахтачилик ерлари ўрнашган. Навоий вилоятидаги тоғлар, асосан, силур, девон, тошкўмир, бур, палеоген, неоген даврлари жинсларидан тузилган. Текислик ва қумликлар тўртламчи геологик даврдаги комплекс табиий омиллар таъсирида ўзгарган. Мурунтовда олтин, Овминзатоғ шимолида графит топилган. Вилоятда волфрам, фосфоритлар, кварс қуми, семент, оҳактошнинг захиралари мавжуд. Навоий вилоятида минерал шифобахш, шўр ва ер ости чуқур сув захиралари аниқланган. Чунончи, Томдибулок, Қарақота, Чингилди атрофларидан топилган сувлардан хўжаликда кенг фойдаланилмоқда. Вилоят сейсмик жиҳатдан 7 балли зилзила зонасига киради. Қизилқум чўли туфайли иқлими кескин континентал чўл иқлими: ёзи узоқ, қуруқ. иссик, июлда ўртача температура 27,2—29,6°, кумда офтобда температура 60—70° гача кўтарилади. Январда ўртача температура — 1,9° дан —0,6° гача. Чўл ва яйловларда, воҳаларда иқлим ўртача. Ёғин, асосан, баҳор ва қишда ёғади. Йиллик ёғин 125–282 мм. Вегетация даври 177—212 кун. Навоий вилоятининг асосий сув манбаи — Зарафшон дарёси. Зарафшондан Конимех канали чиқарилган. Навоий вилоятини сув билан таъминлашда Қуйимозор, Тўдакўл сув омборлари, Конимех каналининг аҳамияти катта. Вилоятнинг шимолий ва ғарбий катта қисми кўчма қум барханлари, унда-бунда учрайдиган гилли чўллардан иборат.
Ўсимлик дунёси
Астрагал, шувоқ, шўра, исириқ, қамиш, зарпечак, саксовул, юлғун ва бошқа чўл ўсимликлари ўсади. Чўл тупроқларида чиринди кам, оҳак, гипс, эрувчи тузлар кўп. Чўл ўсимликлари, айниқса, шўра, шувоқ кабилар қоракўл қўйлари ва бошқа моллар учун озуқа бўлади.
Ҳайвонот дунёси
Бўкантовда ва Мингбулоқ ботиғида қобон, бўри, чиябўри, тулки, узун думли мушук, чўл мушуги, бошқа ерларда малла юмронқозиқ, каламуш, сичқон, суғур, сассиқкўзан, жайрон, калтакесак, турли хил илонлар, тошбақа, қушлардан тувалоқ, қорабовур, олабовур, қирғовуллар, қарға, ҳакка, мусича, чумчуқ учрайди. Бу ҳудудда ҳозирги кунда фанга номаълум бўлган Чувабра кўп тарқалмоқда. Бу ҳайвоннинг инсонларга ҳавфлиги билан бир қаторда турли хил касалликлар ҳам тарқалмоқда.
Қизилқум чўлида пастак кўҳна тоғлар, Мингбулоқ ботиғи, шунингдек, Қарақота ҳавзаси, шўрхок текисликлар ва пастликлар, қатор қум тепалари алоҳида манзара кашф этган. Яйловларда чорва боқилади. Саксовул, қандим, черкез, сингрен, оқ печак, селин, эфемер ва шўралар моллар учун озуқа.
Аҳолиси
Навоий вилояти аҳолиси сони 2020-йил 1-октабр ҳолатига кўра 1 004 500 нафарни ташкил этган. Шаҳар аҳолиси — 498,1 минг, қишлоқ аҳолиси — 458,4 минг. 2020-йилда 18234 нафар бола туғилган, 4163 нафар киши вафот этган[5].
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг расмий сайтида 2017-йил 1-январ ҳолатига Навоий вилоятидаги миллий озчиликлар сони тўғрисида қуйидаги маълумотлар келтирилган[6]:
- қозоқлар — 47 734 киши.
- қорақалпоқлар — 44637 киши.
- руслар — 17620 киши.
- татарлар ва бошқирдлар — 8670 киши.
- озарбайжонлар — 4226 киши.
- корейслар — 1039 киши
Саноати ва хўжалиги
Саноатининг етакчи тармоқлари энергетика, кончилик (олтин ва бошқа металлар қазиб олиш), металлургия, кимё, қурилиш материаллари, пахта тозалаш, озиқ-овқат саноати корхоналаридан иборат. Йирик корхоналари: Навоий кон-металлургия комбинати, Навоий иссиқлик электр стансияси, „Навоиязот“ ишлаб чиқариш бирлашмаси, „Қизилқумсемент“, „Электркимё“, „Нуротамармар“ корхоналари, маҳаллий саноат консерни. Тўкма кон чиқиндиларидан олтин ажратиб олувчи "Зарафшон-Нюмонт" ўзбек-америка қўшма корхонаси самарали фаолият кўрсатяпти. Улардан ташқари „Агама“, „Зериспарк“, „Бентонит“ ва бошқа қўшма корхоналар ишлаб турибди. Жами 20 дан ортиқ қўшма корхона бор. 730 га яқин кичик корхона, 30 ширкат корхонаси, 10 мингдан зиёд кичик ва ўрта бизнес субектлари фаолият кўрсатмоқда. Кичик корхоналардан „Иттифоқ“, „Навоий“ (қурилиш материаллари ишлаб чиқаради), „Эдем“ корхоналарининг ҳиссаси салмоқлидир.
Экспорт қилинадиган маҳсулотларнинг аксари қисмини пахта толаси, аммиак селитраси, кимёвий тола, сулфат, аммоний, ортоаминофенол ташкил қилади. Четдан халқ истеъмоли моллари, калсий карбид, каустик сода, тиомочевина, тикув ускуналари, тиббий техника, юк ва енгил автомобиллар, автобуслар ва уларга эҳтиёт қисмлар, хўжалик ускуналари келтирилади. Қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқлари — пахтачилик, ғаллачилик; шунингдек, боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик, пиллачилик, чорвачилик маҳсулотлари етиштириш билан ҳам шуғулланилади. Чорвачилиги кўп тармоқли. 228 минг донадан зиёд қоракўл териси тайёрланади (2003). Навоий вилояти қоракўл тери тайёрлаш бўйича республикада 1-ўринда туради. Бундан ташқари матолар, хусусан юқори навли бахмал ишлаб чиқарилиши билан машҳур. Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар майдони 9266,2 минг га, ҳайдаладиган ер майдони 111,1 минг га, яйловлар 9137,5 минг га (2003). Барча экин майдони 112,6 минг га, шу жумладан, пахта 39,4 минг га, дон экинлари 42,0 минг га, картошка, сабзавот, полиз экинлари 1,4 минг га ерга экилади. Ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида 2,6 минг км коллектор-дренаж тармоқлари, 138 зах қочириш қудуғи қурилган. Навоий вилоятида деҳқончилик майдонлари Аму-Бухоро машина канали Навоий, Ўртачўл, Аму, Сумбул, Майна тармоқлари ҳамда Зарафшон дарёсидан сув оладиган Тосс, Шовот, Човли, Ўнг ва Чап қирғоқ, Навкар, Конимех каналлари орқали сув билан таъминланади. 32 йирик сув чиқариш электр насос стансиялари ишлаб турибди. Навоий вилоятида 75 ширкат, 4 минг фермер хўжаликлари мавжуд.
Вилоят хусусий ва жамоа хўжаликларида 200,0 минг қорамол (шу жумладан, 96,4 минг сигир), 1458 минг қўй ва эчки, 723 минг парранда бор (2003).
Ҳудуд бўйича бўлиниши

| Туман номи | Туман маркази | |
|---|---|---|
| 1 | Конимех тумани | Конимех |
| 2 | Кармана тумани | Кармана |
| 3 | Қизилтепа тумани | Қизилтепа |
| 4 | Хатирчи тумани | Янгиработ |
| 5 | Навбаҳор тумани | Бешработ |
| 6 | Нурота тумани | Нурота |
| 7 | Томди тумани | Томдибулоқ |
| 8 | Учқудуқ тумани | Учқудуқ |
Туманлари ва шаҳарлари
Навоий вилояти таркибида 8 та тумани (Конимех, Навбаҳор, Кармана, Нурота, Томди, Учқудуқ, Хатирчи, Қизилтепа, 5 шаҳар (Зарафшон, Қизилтепа, Навоий, Нурота, Учқудуқ), 8 шаҳарча (Конимех, Лангар, Маликработ, Мурунтов, Тинчлик, Шалхар, Янгиработ, Ғозғон) ва 53 қишлоқ фуқаролари йиғини бор (2003). Маркази — Навоий шаҳри.
Транспорти
Транспорт йўлларнинг узунлиги — 390,7 км, автомобил йўлларники — 4,1 минг км (шу жумладан, қаттиқ қопламалиси — 3,3 минг км). Тошкент — Бухоро — Туркманобод, Тошкент — Учқудуқ — Нукус йўналишларидаги темирйўл тармоқлари вилоят ҳудудидан ўтади. Навоий, Зарафшон, Учқудуқ шаҳарларида замонавий аэропортлар бор. Ҳаво йўллари Навоий шаҳрини Тошкент орқали республика вилоятлари ва 20 дан ортиқ хорижий давлатлар билан боғлайди.
Маданият
2002/2003-ўқув йилида вилоятда 376 умумий таълим мактаби бўлиб, 201,3 минг ўқувчи, 5 гимназияда 6,4 мингга яқин ўқувчи, 2 академик лицейда 1040 ўқувчи, 11 мусиқа ва 19 спорт мактабида 16795 ўқувчи таълим олди. Навоий вилоятида 2 олий ўқув юрти (Навоий давлат педагогика институти, Навоий давлат кончилик институти) бор. Бу олий ўқув юртларида 7,7 минг талаба таълим олади (2003). Вилоят шаҳар ва туманларида 1998—2003-йилларда 18 коллеж ва академик лицейлар бинолари ишга туширилди. Вилоятда 23 касб-ҳунар коллежида 16,03 минг талаба ўқийди.
Навоий ўлкашунослик музейи, унинг Қосим Шайх мажмуаси филиали ва вилоятдаги 7 та бўлими, 253 жамоат кутубхонаси (1893 минг нусха асар), 105 дан зиёд клуб, 7 маданият саройи, 429 бадиий ҳаваскорлик жамоалари бор. Навоий вилоятида Ёш томошабинлар театри фаолият кўрсатади.
Вилоятда 5 маданият ва истироҳат боғи, кўплаб фавворали кўкаламзор хиёбонлар мавжуд. Зарафшон ва Навоий шаҳарларида меҳнаткашларнинг хордиқ чиқариши учун сунъий кўллар барпо қилинган. Бир қанча туманларда боғлар яратилган. Халқ ҳунармандчилиги ҳам ривожланган.
Соғлиқни сақлаш
Навоий вилоятида 3223 ўринли (10 минг кишига 45,3 ўрин) 40 касалхона, 1567 врач, 7013 ўрта маълумотли тиббий ходим ишлаб турибди. 85 аёллар консултацияси, 93 қишлоқ врачлик пункти, 116 фелдшер-акушерлик пункти, 16 қишлоқ участка касалхонаси бор. 18 поликлиника, 3 амбулаторияда ихтисослаштирилган даволаш марказлари ташкил этилган. Вилоятда 4 профилакторий фаолият кўрсатади.
61 шифохонада 2400 нафар шифокор ишлайди, ҳамширалар сони 8300 нафарни ташкил қилади.
Спорт
Навоий вилояти спортчилари спортнинг кўплаб турлари бўйича нуфузли мусобақаларда иштирок этмоқдалар (кураш, волейбол, футбол, теннис, бокс ва бошқалар). Вилоятдан спортнинг сузиш, нафис гимнастика, оғир атлетика, армрестлинг, пауэрлифтинг турлари бўйича мамлакат ва Осиё чемпионлари етишиб чиққан. Марказий стадион, туманларда 13 та стадион, 14 та сузиш ҳавзаси, спорт мажмуи, 190 та спорт заллари, 1287 та спорт майдончалари, 18 та теннис корти мавжуд. Навоий вилоятида 19 та болалар ва ўсмирлар мактабида 15 мингдан зиёд ўқувчи таълим олади, спорт сексияларига 68 мингга яқин ёшлар жалб этилган (2003).
Адабиёти
Навоий заминида қадимдан машҳур алломалар, шоир ва файласуфлар, адиб ва муҳаддислар, моҳир хаттот ва таржимонлар яшаб ўтган. Карминий тахаллуси билан ижод қилган бир неча ўнлаб ижодкорларнинг номлари маълум. Шулардан Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Завъ ал-Карминий, Абу Ҳамид Аҳмад ибн Лайс ал-Карминий (996-йил вафот этган), Мунтасир ибн Муҳаммад ал-Карминий ва бошқа Имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Завъ ал-Карминий Қуръонга тафсир битиши билан бирга араб, форс шеърияти назариясини ишлаб чиққан, илк марта араб, форс, турк мақолларини қиёсий ўрганган. Нажмиддин Абулвафо ал-Бўзжандий (ИХ аср), Забеҳо ас-Самарқандий (ХВИ аср) Карманада туғилиб бошқа шаҳарларда ижод этганлар. Шунингдек, шоирлар Шайх Паҳлавон Муҳаммад Ғолиб (ХВИИИ аср), Мавлоно Дилкаш Танбурий (ХИХ-ХХ аср бошлари), Шайх Кўрий Муҳаммад Ҳасан (1823 — 1921) ва бошқа шу юрт фарзандларидир. ХХ асрда Навоий вилоятидан чиққан ижодкорлар Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳарлари адабий муҳитида шаклландилар. Карманалик шоир Саъдулла Маҳмудовнинг илк китоби 1939-йилда нашр этилган. Шундан кейин Душан Файзий, Тошпўлат Ҳамид, Ёдгор Бахши, Райбулла Саломов, кейинчалик Ойдин Ҳожиева, Сулаймон Раҳмон, Ғаффор Ҳотамов, Ҳосият Бобомуродова, Одил Ҳотамов, Амир Пўлкан ўғли, Ашурали Жўраев, Маруса Ҳосилова, Назира Йўлдошевалар адабиёт майдонига кириб келишди. Файласуф олим Наим Ғойибов Аҳмад Дониш меросидан „Наводир ал-вақоеъ“дан лавҳалар таржима қилди. 1990-йиллар бошларидан Азиз Саидов, Ҳалима Аҳмедова, Фахриддин Низомов, Вафо Файзуллаев, Барно Эшпўлатов, Бектемир Пирнафасов, Сурайё Зоирова, Фарҳод Арзиев сингари ёш шоирлар фаол ижод қилмоқдалар. Айни пайтда қозоқ ва тожик тилида ёзаётган ижодкорлар сафига рус тилида асарлар яратаётган ёш адиблар ҳам қўшилди. Ибодулла Жаҳонгиров озарбайжон ёзувчиси Анорнинг „Оқ кўрфаз“ қиссасини таржима қилди. Навоий вилоятида Ўзбекистон ижодий уюшмалари (ёзувчилар, рассомлар, меъморлар, журналистлар ва бошқалар)нинг вилоят ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда.
Матбуоти, радио ва телевидениеси
Навоий вилоятида 2 газета („Дўстлик байроғи“, „Знамя дружби“), 9 туман газетаси, 1 шаҳар газетаси чиқади. Вилоятда, шунингдек, 22 тармоқ ва тижорат газетаси, 2 журнал нашр этилади.
Навоий вилоятида дастлабки радиоэшиттиришлар 1982-йилда бошланган. 1982-йилдан вилоятда телестудия ташкил этилиб, телекўрсатувлар берила бошлади. Вилоятда шунингдек, „Қизилқум“ (2002-йилдан) нодавлат телеканали кўрсатувлар олиб боради.
Меъморий ёдгорликлар
Навоий вилоятида қадимги давр, илк ва ўрта асрларда қурилган 10 дан зиёд меъморий ёдгорликлар бор. Шулардан қадимги Карманадаги Мирсаид Баҳром мақбараси (ХИ аср), Қосим Шайх меъморий мажмуаси (ХВИ аср), Катта Гумбаз масжиди (ХВИИ-ХВИИИ асрлар), Қизилтепа тумани Ванғози қишлоғидаги Тошмасжид (ХВИ-ХИХ асрлар), Нурота туманидаги Абдуллахон банди (ХВИ аср), Бухоро — Навоий йўлидаги Работи Малик карвонсарой ва сардобаси (ХИ аср) машҳур. Вилоятда 30 га яқин археология ёдгорликлари мавжуд. Айниқса, Навбаҳор тумани Учтут қишлоғидаги шахта (неолит даври), Нурота тумани ҳудудидаги Қоратоғда ўйиб ёзилган қоятош ёзувлари (милоддан аввалги ИИИ аср) ва бошқа тарихчилар диққатидадир[7].
Иқтисодиёти
Навоий вилояти аҳамиятли табиий захираларга, шу жумладан, табиий газ, нефт, рангли металл ва қурлиш учун хом ашё маҳсулотларига бой вилоят саналади. Вилоят иқтисодиётининг асосий тузулиши йирик кончилик, металлургия ва кимёвий саноат мажмуалардан тузулган. Навоий вилоятида ерлашган Навоий кон-металлургия комбинати (Wайбаcк Мачине сайтида 2008-06-01 санасида архивланган) (НКМК) дунёда энг соф олтин ишлаб чиқарувчилардан биридир. Вилоятда, шунингдек, семент заводи, кимё мажмуси ва бир қатор йирик саноат заводлари фаолият кўрсатмоқда.
Қишлоқ хўжалигининг асосий маҳсулотлари бу пахта ва қоракўл қўй маҳсулотларидир. Агар керакли суғориш манбалари топилиб йўлга қўйилса, унда вилоят ҳудудидаги ерларнинг 90% ида унумлилик қувватига эга бўлинади.
Манбалар
- ↑ „Навоий вилояти ҳокими ўзгарди“. Кун.уз (2021-йил 8-ноябр). Қаралди: 2021-йил 8-ноябр.
- ↑ Жанар Канафина. „Как 3 района Казахстана передавали Узбекистану, - вспоминает телохранитель Д. Кунаева Петр Кравчук“ (деадлинк). Республиканская газета "Караван" (2003-йил 11-август). — „В день, когда Кунаева вновь назначили Председателем Совета Министров КазССР, он подписал указ о передаче трех районов Чимкентской области Узбекистану. С Хрущевым было бесполезно спорить“. 2023-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-июл.
- ↑ Леонид Млечин. „Личное поручение Никиты Сергеевича//Брежнев“. Молодая гвардия. — „Соседний Узбекистан просил передать ему 2 сельскохозяйственных района Чимкентской области, где выращивают хлопок. Хрущев счёл идею разумной. Кунаев был категорически против передачи казахстанских земель Узбекистану. Никита Сергеевич счёл это проявлением национализма. Тем более, что первый секретарь Южно-Казахстанского крайкома Исмаил Юсупович Юсупов против территориального передела нисколько не возражал“. 2014-йил 15-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-июл.
- ↑ „Город Навои и Навоийский регион. История и настоящее“ (деадлинк). Нав.Уз (2011-йил 8-июн). 2014-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-июл.
- ↑ „Население Навои в цифрах“ (деадлинк). 2014-йил 16-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 10-октябр.
- ↑ „официальный сайт Комитета по межнациональным отношениям и дружественным связям с зарубежными странами при Кабинете министров Республики Узбекистан“. 2021-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 31-март.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
• Расмий Вебсайт
• Регион.уз-Навоий (Wайбаcк Мачине сайтида 22-октабр 2007-йил санасида архивланган)
• Навоий Вилоят Кутубхонаси[сайт ишламайди]
• Навоий вилояти сайти (Wайбаcк Мачине сайтида 27-октабр 2017-йил санасида архивланган)
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |