Navoiyazot
Навоиязот Аксиядорлик Жамияти (кейинги о'ринларда шунчаки Навоиязот) О'збекистоннинг Навоий шаҳрида жойлашган кимё саноат корхонаси ҳисобланади. Унга 1964 йилда асос солинган. Корхона "Ўзкимёсаноат" давлат-аксиядорлик компанияси таркибига киради. Навоиязот замонавий корхонаси бўлиб, Ўзбекистон ва Марказий Осиёда етакчилардан бири ҳисобланади. Навоиязот халқ хўжалигининг турли тармоқлари, хусусан, қишлоқ хўжалиги, саноат, тиббиёт ва бошқа соҳаларда қўлланиладиган 55 турдаги кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Нативе наме |
Навоиязот аксиядорлик жамияти |
|---|---|
| Тйпе | Аксиядорлик жамияти |
| Индустрй | Кимё саноати[1] |
| Фоундед | 1964 йил; Навоий ш., О'збекистон[2] |
| Фоундер | Ўзбекистон Кимё саноати тизими |
| Ҳеадқуартерс | , |
Ареа сервед |
Ўзбекистон, Марказий Осиё, Россия, Хитой, Туркия[9] |
| Продуcц |
|
| Ревенуэ | 5,816,973,695,000 со'м (2024)[7] |
Нумбер оф эмплоеэс |
8000 дан ортиқ (2024)[6] |
| Парент | Ўзкимёсаноат АЖ[8] |

Тарихи
1964 - 1991: Бошланг'ич давр
Навоиязот корхонасини ташкил қилиш бўйича ҳаракатлар 1958-йилларда бошланган. Бундай корхонани қуришдан асосий мақсад 1958-1965-йилларда кимёвий маҳсулотлар, жумладан, минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни 2-3, органик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 4,5-6 мартага ўстириш эди. Бухоро вилояти раҳбарияти тавсиялари ва мутахассисларнинг хулосаларини кўриб Ўзбекистон ССР Вазирлар Кенгаши 1960-йил 30-апрелда аммиак, кам фоизли нитрат кислота, аммиакли селитра, сувли аммиак, ацетилен ва ацетиленли нитрил акрил кислотаси ва селлюлоза ацетатига қайта ишлаш мажмуаларини ишлаб чиқариш каби йўналишларни таркибига олган Навоий кимё заводини қуриш режаларини тасдиқлаган.
Навоий кимё заводини ишга тушириш ишлари 1964-йилда бошланиб, 13-декабр куни дастлабки ярим тайёр маҳсулотлар (азот ва кислород) олинди. 1964-йилнинг 20-декабрида корхонада биринчи кучсиз нитрат кислота ишлаб чиқариш агрегати ишга туширилди. Шу йилнинг 29-декабрда аммиакли селитра ишлаб чиқариш бо'лимида биринчи агрегатларга юкламалар берилди ва корхонанинг асосий маҳсулоти – аммиакли селитранинг дастлабки тонналари олинди.
- 1965-йил 8-мартда корхонанинг ўзида аммиак олинди.
- 1971-йил 31-мартда қуввати йилига 480 минг тонна бўлган кучсиз нитрат кислота ишлаб чиқариш бо'лими,қуввати йилига 600 минг тонна бўлган аммиакли селитра ишлаб чиқариш бо'лими ва қуввати йилига 218 минг тонна бўлган аммиак ишлаб чиқариш бо'лими ишга туширилди.
- 1964-йилда органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш бинолари қурилиши бошланди. 1969-йил 5-декабрда сианид кислотаси бо'лимида сианид кислотасининг биринчи литрлари олинди.
- 1970-йил 1-январда сирка кислотаси бо'лимида маҳсулот дастлаб хомашё кўринишида ва кейинчалик ректификацияланган ҳолатда олинди. 1970-йил 31-декабрда қуввати йилига 35 тонна бўлган ацетилен ишлаб чиқариши ва қуввати йилига 20 минг тонна бўлган ацеталдегид ишлаб чиқариш обектлари ишга туширилди.
- 1971-йил октябр ойда янги “Нитрон” ишлаб чиқариш технологик навбатини қабул қилиш далолатномаси Давлат комиссияси томонидан имзоланди.

1991 - 2021: Мустақиллик даврлар
- 1993-1994-йилларда “Катализатор” ишлаб чиқаришида 20 дан ортиқ турдаги янги маҳсулотлар ўзлаштирилди. Улардан: полиамид-6 донадор ва блок (капролон Б), полиакриламид, унифлок ва бошқалар ишлаб чиқарилди.
- 1987-йилда тиомочевина ишлаб чиқариш қурилмаси биринчи марта ишга туширилди. 1991-йилда тиомочевина ишлаб чиқариш учун асосий хомашё – аммоний роданид ишлаб чиқаришни тўхтатилиши туфайли фаолиятини тугатди. Аммоний роданиди ишлаб чиқариш учун қурилма қуриш тўғрисида қарор қабул қилинди ва аммоний роданид қурилмаси ишга туширилгандан сўнг, тиомочевина реконструксиясидан кейин ишлаб чиқариш қайта ишга туширилди. Тиомочевина ишлаб чиқариш қурилмасининг қуввати йилига 1800 тоннага оширилди. Қурилманинг аммоний роданиди сувли эритмасини ишлаб чиқариш қуввати йилига 3000 тоннани ташкил этди.
- 1999-йилда аргон, метанол-хомашёси, метанол-ректификати, формалин ва карбамид-формалдегид смолалар ишлаб чиқариш қурилмалари ишга туширилди.
- 2001-йилда суюқ хлор, хлор маҳсулотлари ва каустик сода ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
- 2002-йилда йиллик қувати 32 минг тонна бўлган ИИ навбатдаги хлорид кислота ишлаб чиқариш қурилмаси ишга туширилди.
- 2003-йилда Аммиак ишлаб чиқариш бо'лимида азот компрессори ўрнатилиб, ишга туширилди.
- 2004-йилда аммоний хлорид – гранулали маҳсулоти ишлаб чиқариш қурилмаси ишга туширилди.
- 2005-йилда пентаэритрит ишлаб чиқариш қурилмаси, сианид кислотаси ишлаб чиқариш бо'лимида абгазларни ёқиш қурилмаси, қуввати йилига 10 миллион дона бўлган полипропилен қоплари ишлаб чиқариш бўйича монтажнинг биринчи босқичи ишга туширилди.
- 2007-йилда Аммиак ишлаб чиқаришнинг ИИИ навбатида табиий газни тозалаш мосламаси, Аммиак ишлаб чиқаришнинг И-ИИ навбатида CО-фраксияни (ишлаб чиқариш чиқиндиларини) зарарсизлантириш учун қуввати 44 тонна/соат иккита буғ қозони ишга туширилди.
- 2008-йилда “Органик” ишлаб чиқариши техник ацетон ва ПКИ-3 поликротоноламин коррозия ингибитори ишлаб чиқариш бошланди.
- 2009-йилда реаксион газдан натрий сианиди ишлаб чиқариш қурилмаси, йиллик қуввати 20 минг тонна бўлган АФЎ (азот-фосфорли ўғитлар) ишлаб чиқариш қурилмаси ишга туширилди.
- 2010-йилда йиллик қуввати 180 минг тонна бўлган АФЎ (азот-фосфорли ўғитлар) ишлаб чиқариш қурилмаси, йиллик қуввати 100 тонна бўлган сувли-дисперс бўёқлар ишлаб чиқариш қурилмаси, қуввати йилига 10 миллион дона полипропилен қоплари ишлаб чиқариш қурилмаси ишга туширилди.
- 2011-йилда НК-ўғити (азотли-калийли) ишлаб чиқариш бўйича саноат-синов қурилмаси, йиллик қуввати 500 тонна бўлган минерал калий ўғити (калий нитрат) ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.
- 2012-йилда Аммиак ишлаб чиқаришининг И-ИИ навбати 1-бо'лимида қўшимча буғ қозони ишга туширилиши билан буғ ишлаб чиқариш қуввати соатига 22 тоннани ташкил этди.
- 2012-йилда “Органик ишлаб чиқариши” 12-бо'лимида электр энергиясини иқтисод қилиш ва қозонларда абгазларнинг ёнишидан максимал иссиқлигидан қозонларида буғ олиш учун абгазларни ёқиш қурилмасида реконструксия ишлари бошланди.
- 2013-йилда тиомочевина ишлаб чиқаришни кенгайтириш ишлари бошланди.
- 2013-йил “Каустик содаси ва кам миқдорли кимёвий маҳсулотлар” (КС ва КМКМ) ишлаб чиқаришида қуввати 564 тонна бўлган темир хлориди тажриба қурилмаси ишга туширилди.
- 2014-йилда йиллик қуввати 16 минг тонна бўлган реаксион газдан суюқ натрий сианиди ишлаб чиқариш қурилмаси иш бошлади.
- 2015-йилда “КС ва КМКМ” ишлаб чиқаришида калий хлорати (Бертоле тузи) ишлаб чиқариш қурилмаси ишга туширилди.
- 2015-йилда аммоний хлорид ишлаб чиқариш қурилмасида гранула ҳолида калсий хлорид тайёр маҳсулоти олинди.
- 2016-йилда “КС ва КМКМ” ишлаб чиқаришида йиллик қуввати 350 тонна бўлган калий хлорати (Бертоле тузи) тажриба партияси ишлаб чиқарилди, натрий карбонати (калсинирланган сода) ишлаб чиқариш бўйича тажриба қурилмаси ишга туширилди. Магний гидроксиди ишлаб чиқариши учун қурилма, аммоний карбонат тузини ишлаб чиқариш учун қурилма ишга туширилди.
- 2018-йилда йиллик қуввати 16500 тонна бўлган оддий суперфосфат ишлаб чиқариш учун саноат тажриба қурилмаси ҳамда сувда эрувчан НПК ўғитларини ишлаб чиқариш учун саноат тажриба қурилмаси ишга туширилди.
- 2018-йилда “КС ва КМКМ” ишлаб чиқаришида формалин ишлаб чиқариш ИИ навбати ишлаб чиқариши, натрий сулфит ишлаб чиқариш қурилмаси ишга туширилди. Темир хлорид ишлаб чиқариш учун саноат синов қурилмасининг қуввати йилига 1000 тоннагача кенгайтирилди ва ишга туширилди.
- 2019-йил декабр ойида янги инвестицион лойиҳа – “ПВХ, каустик содаси ва метанол” ишлаб чиқариш мажмуаси ишга туширилди.
- 2020-йил июн ойида янги инвестицион лойиҳа – нитрат кислота ишлаб чиқариш мажмуаси ишга туширилди.
- 2020-йилда “ПВХ, каустик содаси ва метанол” ишлаб чиқариш комплексининг метанол ишлаб чиқариш бо'лими ишга туширилди.
- 2020-йил декабр ойида янги инвестицион лойиҳа – “Аммиак ва карбамид” ишлаб чиқариш комплекси ишга туширилди.

2021 – Ҳозирги кун
Сўнгги йилларда Навоиязот Ўзбекистон кимё саноатининг стратегик марказларидан бирига айланди. Корхонада кенг кўламли модернизация, янги технологияларни жорий этиш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича бир қатор йирик инвестицион лойиҳалар амалга оширилди.[12]
2019-йил 28-декабр куни Навоий шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида поливинилхлорид (ПВХ), каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуаси ишга туширилди.[13] Ушбу мажмуа йилига 100 минг тонна ПВХ, 75 минг тонна каустик сода ва 300 минг тонна метанол ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, маҳаллий саноат корхоналарини зарур хомашё билан та’минлайди ҳамда ҳар йили 40 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш имконини яратади. Лойиҳа Хитойнинг «Чина CАМC Энгинеэринг Cо., Лтд.» ва «ҲҚC Шангҳаи Cомпанй» консорсиуми билан ҳамкорликда амалга оширилган.[14]
2020–2022 йиллар оралиғида корхонада янги аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш мажмуаси ҳам барпо этилди. Бу лойиҳалар туфайли Навоиязот йилда 660 минг тонна аммиак ва 577 минг тонна карбамид ишлаб чиқариш қувватига эга бўлди.[15] Ушбу иншоотлар ишлаб чиқариш жараёнининг экологик хавфсизлигини та’минлаш ва энергия самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.[16]
Корхона бугунги кунда «Ўзкимёсаноат» АЖ таркибига киради ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан босқичма-босқич хусусийлаштириш жараёнига тайёрланмоқда.[17] 2023–2024 йилларда компания ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, рақамлаштириш ва халқаро ИСО стандартларига тўлиқ мослаш жараёнини давом эттирмоқда.[18]
Ҳозирги кунда Навоиязот ўз маҳсулотларини Ўзбекистон, Марказий Осиё мамлакатлари, Россия, Туркия ва Хитой бозорларига етказиб бермоқда. Корхона 8000 дан ортиқ иш ўрни яратган бўлиб, мамлакат кимё саноати экспорт салоҳиятининг муҳим қисмига айланган.[19]

Маҳсулотлар
Компания қуйидаги маҳсулот тоифаларида фаолият юритади:
- Ноорганик кимёвий моддалар — аммиак, аммиак селитраси, сулфат аммиак, ҳ.к.
- Кислоталар ва ишқорлар — турли кислота ва ишқорли эритмалар.
- Органик кимёвий бирикмалар — органик кимёвий хом ашёлар ва маҳсулотлар.
- Водород, инерт газлар ва нометаллар — азот, аргон, кислород, бошқа газлар.
- Минерал ўғитлар — азотли, фосфорли, калийлу комплекс ўғитлар (масалан НПК, АФУ, НК).
- Краскалар ва лаклар — кимё саноатига йўналтирилган бўёқ ва лак маҳсулотлари.
- Тўқимачилик материаллари ва маҳсулотлари — филтр матолари, бошқа текстил функционал материаллар.
- Пластмассалар ва уларнинг маҳсулотлари — полиакрилонитрил (ПАН), поливинилхлорид (ПВC), смолалар.
- Эритгичлар ва суюлтирувчилар — метил эфири, бутил асетат ва бошқа эритувчи-кимёвий маҳсулотлар.
- Тузлар — турли саноат тузлари.
Корпоратив бошқарув
Навоиязот корпоратив бошқарув тизими замонавий халқаро стандартлар асосида ташкил этилган бўлиб, унинг мақсади компания фаолиятининг шаффофлиги, самарадорлиги ва аксиядорлар манфаатларини ҳимоя қилишни та’минлашдир.[20]
Аксиядорлар умумий йиғилиши
Аксиядорлар умумий йиғилиши жамиятнинг энг юқори бошқарув органи ҳисобланади. У компаниянинг стратегик йўналишларини белгилайди, устав капиталидаги ўзгаришларни тасдиқлайди, молиявий ҳисоботларни кўриб чиқади ва Кузатув кенгаши а’золарини сайлайди.
Кузатув кенгаши
Навоиязот кузатув кенгаши компания бошқарувини стратегик назорат қилиш, инвестиция сиёсатини шакллантириш ва аксиядорлар манфаатларини ҳимоя қилиш вазифасини бажаради. Кенгаш таркибида қуйидаги қўмиталар фаолият юритади:
- Стратегия ва инвестициялар қўмитаси
- Аудит қўмитаси
- Тайинлаш ва мукофотлаш қўмитаси
- Коррупсияга қарши курашиш ва ахлоқий ме’ёрларга риоя этиш қўмитаси
Кузатув кенгаши жамиятнинг бошқарув фаолиятини доимий назорат қилиб боради, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қарорлар қабул қилади.[21]
Ижроия органи
Жамиятнинг жорий фаолиятини бошқариш учун Ижроия дирексия мас’улдир. Дирексия раиси компания бош директори ҳисобланади. У ишлаб чиқариш, молия, экспорт, экология, кадрлар сиёсати ва инновацион лойиҳалар йўналишида раҳбарлик қилади.
Мулкий тузилма
Навоиязотнинг аксиялар пакетининг:
- 75 фоизига О'збекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги,
- 25 фоизига О'збекистон Республикаси Миллий Инвестициялар жамг'армаси
эгалик қилади.[22]

Асосий мижозлар
Навоиязот маҳсулотлари Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларнинг йирик саноат корхоналари томонидан кенг қўлланилади.[23] Асосий исте’молчилар орасида қуйидагилар мавжуд:
- Қишлоқ хўжалиги сектори — минерал ўғитлар ва азот-фосфорли маҳсулотлар маҳаллий деҳқон хўжаликлари, агрокомплекслар ва фермер хўжаликларига етказиб берилади.
- Нефт-газ ва кимё саноати — «Ўзкимёсаноат» тизимидаги корхоналар, шунингдек, «Ўзбекнефтгаз» таркибидаги ишлаб чиқариш бирлашмалари учун техник кимёвий реагентлар ва хом ашёлар ишлаб чиқарилади.
- Металлургия ва қурилиш саноати — ПВХ, каустик сода, метанол, карбамид ва бошқа кимёвий маҳсулотлар металл буюмлар, электр кабел, пластмасса ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда қўлланилади.[24]
- Хорижий мижозлар — компания маҳсулотлари Россия, Хитой, Туркия, Қозоғистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига экспорт қилинади.[25]
- Навоиязот томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар халқаро стандартларга мос сертификатлар билан тасдиқланган бўлиб, уларнинг экспорт салоҳияти йил сайин ошиб бормоқда.
Ташқи ҳаволалар
- ↑ Ўзкимёсаноат – Навоиязот ҳақида
- ↑ Корхона паспорти – Навоиязот.уз
- ↑ Расмий сайт – Навоиязот.уз
- ↑ Корхона паспорти – Навоиязот.уз
- ↑ Газета.уз – “Навоиязот” негизида янги мажмуа ишга туширилди
- ↑ Оргинфо.уз
- ↑ Навоиязот АЖ – Йиллик ҳисобот
- ↑ Ўзкимёсаноат
- ↑ Юз.уз
- ↑ Газета.уз
- ↑ УзА
- ↑ Навоиязот – Бугун
- ↑ Газета.уз – Навоиязот негизида янги мажмуа ишга туширилди
- ↑ Президент.уз – ПВХ ва метанол мажмуаси очилиши
- ↑ Юз.уз – Аммиак ва карбамид мажмуаси
- ↑ Ривожланиш истиқболлари – Навоиязот.уз
- ↑ Давактив.уз – Навоиязот хусусийлаштириш стратегияси
- ↑ Ўзкимёсаноат – Навоиязот ҳақида
- ↑ Оргинфо.уз – Навоиязот ма’лумотлари
- ↑ [ҳттпс://www.навоиязот.уз/уз/мену-81/бошқарув-органлари Навоиязот бошқарув органлари]
- ↑ [ҳттпс://www.навоиязот.уз/уз/мену-81/бошқарув-органлари Навоиязот бошқарув тизими ҳақида ма’лумот]
- ↑ [1]
- ↑ [ҳттпс://www.навоиязот.уз/уз/мену-42/корхона-паспорти Навоиязот – Корхона паспорти]
- ↑ [ҳттпс://www.газета.уз/оз/2019/12/28/энтреприсе/ «Газета.уз» – Навоиязот негизида янги мажмуа ишга туширилди]
- ↑ [ҳттпс://узкимёсаноат.уз/эн/энтерприсе/мануфаcтуре/навоиазот УзКимёСаноат – Навоиязот корхонаси]