Navrabot
Навработ — Бухоро вилояти, Бухоро тумани ҳудудидаги аҳоли пукти номи[1]. Навработ топоними икки қисмдан иборат: нав+работ. Нав — "аввал мавжуд бўмаган нарса, „янги“ ҳамда работ сўзларининг қўшилиб, яхлитланишидан пайдо бўлган. Топоним тожик тилида, тожик тили сўз ясалиш тизимига ва талабига мос ҳолда ясалган. Работ сўзи ҳақида таниқли таниқли топонимист олим С.Қориев қуйидаги фикрларни баён этган: Работ сўзига „Ўзбек тилининг изоҳли луғатида“да қуйидагича изоҳ берилган.
- Мустаҳкамланган қўрғонларда соқчилар турадиган жой ёки бир-биридан маълум масофада жойлашган истеҳком қўрғон;
- савдо йўлларидаги мустаҳкамланган манзил, карвонсарой;
- шаҳардан четроқдаги турар жой.
Бу атама ҳақида мутахасислар турлича фикр билдирган. Жумладан, адемик В. В. Бартолднинг маълумотларига қараганда, мусулмон дунёси каби Туркистонда ҳам диний уруш — ғазовот учун девор ва ғовлардан ташқари риботлар (тўғри талаффузи шундай) ёки работлар бунёд эттирганлар. Академик фикрига кўра, буни Туркистондаги рабод сўзи билан адаштирмаслик керак. Работ сўзининг маъноси „от боғлайдиган жой“ демак, Работ муқаддас, яъни диний уруш учун курашадиган ғозийлар учун мўлжаллаб бунёд этилган. Риботлар (работлар) отлиқ аскарлар дастлари учун казарма ролини бажарган. Бундан ташқари, Ўрта Осиёда работ ёки рабаз атамаси ҳам бўлган, Тарихчи А. А. Семёнов маълумотларига кўра, шаҳарга туташ маҳаллалар рабаз деб аталган. Бу атамалар шаҳар атрофидаги девор ва шаҳарга туташ қишлоқ-маҳаллалар деб тушунилган. С.Қориев работ (равот, рабод) сўзи иштирокидаги топонимларнинг Ўзбекистонда 200 дан ортишини ва уларнинг аксарияти Зарафшон водийсида эканлигини қайд этган. „Навоий асарлари луғатида“ работ сўзига „карвон сарой, йўловчилар қўниши учун қурилган бино, мусофирхона, бекат“ изоҳи берилган. Академик Абдулаҳад Муҳаммаджонов работ сўзига „работ яъни равот сўзини суғдчасидир“ деб изоҳ берган[2].