Navruzim (tuman)
Наврузим тумани- Қўстаной вилоятининг марказий қисмидаги туман, 1965-йили ташкил топган. Майдони 18,3 минг км². Аҳолиси 13,037 киши (2010). Туманнинг маъмурий маркази — Қараменди қишлоғи. Наврузим тумани Тўрғай усюртининг шимолий томонида жойлашган. Туманнинг энг баланд чўққиси Қарғали тоғидадир (308 м).
|
| ||
| туман | ||
|---|---|---|
| Таркибида | Қўстаной вилояти | |
| Маъмурий маркази | Қараменди | |
| Асос солинган санаси | 1965-йил | |
| Расмий тиллар | қозоқ, рус | |
| Аҳоли (2010) | 13,037 | |
| Миллатлар таркиби |
қозоқлар — 68,56% руслар — 13,94% украинлар — 7,10% озарбайжонлар — 2,34% татарлар — 1,89% белоруслар — 1,68% олмонлар — 1,38 [1][2] | |
| Динлар таркиби | мусулмонлар, христианлар | |
| Вақт минтақаси | УТC+6 | |
| Телефон коди | +7 71454 [3] | |
| Автомобил рақами коди | П, 10 | |
| Расмий сайти | ҳттп://наурзум.костанай.гов.кз/ | |
| Харитада | ||
|
| ||
Иқлими
Иқлими кескин континентал. Январ ойининг йиллик ўртача ҳарорати −18 — 19 °C. Ёзи иссиқ. Июл ойининг ўртача йиллик ҳарорати 22 °C. Ёз ойларида ҳарорат 40 C-гача кўтарилади. Иқлимнинг қурғоқ бўлишига боғлиқ ёғингарчиликнинг йиллик ўртача миқдори 200 — 250 мм-дан ошмайди. Унинг 70 — 75 %-и йилнинг илиқ мавсумларида ёғади. Эсиб турувчи шамолларнинг йиллик ўртача тезлиги 4,5 — 5 м/с.
Аҳолиси
Туман аҳолиси 13 037 киши (2010) Зичлиги 1 км²-га 0,8 кишидан тўғри келади (2004). Туман аҳолисининг асосий қисмини қозоқлар ташкил қилади. Аҳолининг миллий таркибини қуйидаги жадвалдан кўришингиз мумкин: (1-январ 2010-йил)[1][2]:
- қозоқлар — 8 938 киши (68,56 %)
- руслар — 1 818 киши (13,94 %)
- украинлар — 926 киши (7,10 %)
- озарбайжонлар — 305 киши (2,34 %)
- татарлар — 246 киши (1,89 %)
- белоруслар — 219 киши (1,68 %)
- олмонлар — 180 киши (1,38 %)
- бошқирдлар — 119 киши (0,91 %)
- бошқалари — 286 киши (2,19 %)
- Умумий — 13 037 киши (100,00 %)
Ижтимоий соҳа
Маданият, билим бериш ва тиббиёт маҳкамларидан Наврузим туманида умумий билим берувчи 22 та мактаб, 1 маданият уйи, 9 та клуб, 11 та кутубхона, туман касалхонаси ва шифохона, 14 фелдш-акушер пункт, 2 та дорихона фаолият юритмоқда.[4]
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Агентство Республики Казахстан по статистике. Численность населения Республики Казахстан по областям, городам и районам, полу и отдельным возрастным группам, отдельным этносам на начало 2010 года
- ↑ 2,0 2,1 Национальный состав населения Казахстана по переписи 2009
- ↑ Қўстанай вилоятининг телефон кодлари
- ↑ Қозоқ энсиклопедияси, 7 том