Нехмие Пагаруша[а] (1933-йил 7-майда туғилган – 2020-йил 7-февралда вафот этган) – қо'шиқчи ва актриса[1][2], кўпинча „Албания мусиқа қироличаси“ деб аталади. Косовода ва қўшни мамлакатларда машҳурликка эришган, ўзига хос сопрано овоз тембрига эга бўлган. Бу овоз имкониятларини карераси давомида ижро этган турли халқ қўшиқларида намоён этган. Пагаруша 1948-йилда Радио Приштинада илк чиқиши билан бошланган. Фаолиятининг якуни эса 1984-йилда Сараевода ўтказилган консерти бўлган. Қўшиқчилик дарераси 36 йил давом этган. Фақатгина анъанавий албан мусиқа йўналишидагина эмас, балки рок, поп, фанк, опера/классик мусиқа каби жанрларда ҳам ижод қилган.

Нехҳмиже Пагаруша
Pagarusha 2012-yilda
Пагаруша 2012-йилда
Умумий маълумот
Таваллуди 7-май 1933-йил
Вафоти 7-феврал 2020-йил(2020-02-07)
(86 ёшда)
Приштина, Косово

Биографияси

Нехҳмиже Пагаруша Косовонинг Малишева шаҳри яқинидаги Пагаруша номли кичик қишлоқда туғилган. Бошланғич таълимни Малишевада олган, сўнгра Белградга йўл олиб, у ерда 3 йил давомида мусиқий мактабда „яккахон ижрочилик (соло cанто)“ йўналишида таҳсил олган. Унинг профессионал мусиқа фаолияти 1948-йилда Радио Приштинада қўшиқчи сифатида бошланган. Шу йилдан бошлаб Пагаруша секин-аста Албания ва Косово мусиқа саҳнасида таниқли санъаткор сифатида шаклланган.

Пагарушанинг мусиқий ижоди иши қарийб 40 йил давом этган бўлиб, у ижро этган жанрлар хилма-хиллиги сабабли унимаълум бир йўналишдаги қўшиқчи сифатида аниқлаш осон эмас. Пагаруша халқ қўшиқлари, классик мусиқа, айниқса опера жанрида ижро қилган.

Пагаруша 1984-йилда Сараевода катта консерт билан ўзининг мусиқа фаолиятини якунлаган. Бу унинг расмий саҳнадаги сўнгги чиқиши бўлган. Аммо 16 йиллик танаффусдан сўнг, 2000-йилда „Пëр тй“ („Сен учун“) номли қўшиқни бир албан телекўрсатувида ижро этган. Бу чиқиш мухлислари учун кутилмаган ва қувончли воқеа бўлган. У мусиқа соҳасидаги тажрибаси билан фаолиятини давом эттирган ва Радио Косово, Радио Блусе Скйда ишлаган. 2012-йил ноябр ойида Албания Президенти Бужар Нишани томонидан унга „Ндери и Комбит“ (Миллат фахри) ордени топширилган. Бу орден Албания ва Косовода энг юксак фахрий унвонлардан бири ҳисобланади[3].

Пагаруша 2020-йил 7-феврал куни номаълум касаллик туфайли вафот этган.

Манбалар

  1. ↑ „Нехҳмиже Пагаруша, нжë феномен И папëрсëрицҳëм“. текстешқип.cом. 2013-йил 15-октябрда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „Нехҳмиже Пагаруша ндероҳет нга Нишани ме урдҳрин "Ндери И Комбит"“. текстешқип.cом. 2013-йил 15-октябрда асл нусхадан архивланган.
  3. ↑ "Ндери и Комбит", Нехҳмиже Пагаруша ["Ҳонор оф тҳе Натион", Нехҳмиже Пагаруша] (албан), Газета Эхпресс, 29 Ноябр 2012, 3 Ноябр 2013да асл нусхадан архивланди, қаралди: 4 Ноябр 2013