Най (форсча: نى‎‎) — пуфлаб чалинадиган ўзбек миллий чолғу асбоби[1]. Шакли жиҳатидан флейтага ўхшайди[2].

Най
Тури

Пуфлама мусиқа чолғулари
Регистри

1-октава ля — 4-октава ре
Ўхшаш асбоблар

Флейта
Мусиқачилар

Абдуқодир найчи Исмоилов, Саиджон Калонов, Абдулахад Абдурашидов

Тарихи

Туркистон генерал-губернаторлиги. (1887-йил)
Файл:Абдуахад Абдурашидов (найчи).жпг
Ўзбекистонлик моҳир созанда Абдулахад Абдурашидов най чолғусида куй ижро қилмоқда.

Най шарқ мамлакатлари ва Ўрта Осиё, хусусан Ўзбекистонда ҳам кенг тарқалган бўлиб, ансамблда, ўзбек халқ чолғу асбоблари оркестрида ҳамда якка ҳолда ҳам ижро этилади[3]. Шунингдек, най Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон, Эрон ва жанубий Хитойда ҳам қўлланади. Овоз ҳажми кенглидан халқ куйларида, мақомларда ишлатилади. Товуш баланд бўлганлигидан ансамблда кўпроқ бошловчилик вазифасини бажаради[4]. Куй бошланадиган пардага боғлиқ ҳолда найга мослаб бошқа чолғу асбоблар созланган. Шунинг учун найдаги бармоқчалғич тешикчалар беркитилиш сонига қараб миллий созандалар орасида „беш қўл“, „тўрт қўл“, „уч қўл“ деб номланувчи созлаш турлари қўлланган[манба керак].

Тузилиши

Най чолғу асбоби пуфлама мусиқа чолғулари гуруҳига киради[5]. Мевали ёғочдан (ёғоч-най), бамбукдан (бамбук-най), оқ мисдан (мис-най), латундан (бринж-най) ясалади. Найда бармоқ билан босиладиган 6 та тешик бўлади[4][6]. Найнинг товушқатори диатоник бўлиб, икки ярим октава (1-октава ля нотасидан 4-октава ре нотасигача) товуш кўламига эга[4][6]. Ёғоч ва ғаров найларда асосий тешиклари орасида 1 та ҳамда қуйи қисмида яна 4 та тешиклар мавжуд. Буларнинг барчаси най товушига чиройли тус териш учун очилган.

2-октава ля нотасидан юқори пардалар нафас босимини кучайтириш йўли билан ҳосил қилинади. Созандалар ижро давомида ва айниқса юқори товушларни ҳосил қилганда мураккаб (асосий пардаларда ўрта бармоқларни очган ҳолда „вилочний“) аппликатурани қўллайдилар. Най тешикларини ярим очган ҳолда эса хроматик товушқатор ҳосил қилиш мумкин. Шунингдек, найнинг пуфланадиган тешигига ижрочи лабини пастроқ ёки юқори қўйиши натижасида товушни ярим пардага фарқ қилдириш мумкин[6].

Машҳур созандалар

Ўзбекистонда Абдуқодир найчи Исмоилов, Саиджон Калонов, Маҳмуджон Муҳаммедов ва буларнинг давомчилари Ҳалимжон Жўраев, Абдулахад Абдурашидов, Аҳмаджон Собиров, Тоҳир Қаҳҳоров, Хуршид Орипов каби созандалар етишиб чиққан[6].

Манбалар

  1. ↑ Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2023 — 964-бет. ИСБН 978-9943-8834-4-4. 
  2. ↑ Спутник. „Музыка Древней Персии: как звучит узбекская флейта най“ (28-август 2019-йил). Қаралди: 2-март 2024-йил.
  3. ↑ УзРепорт.неwс. „Музыкальные инструменты Узбекистана представлены в Международном караван-сарае культуры Икуо Хироямы“ (Русча) (18-апрел 2014-йил). Қаралди: 2-март 2024-йил.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 Акбар Илёсов. Мусиқа луғати. Тошкент: "Ўқитувчи" нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН ИСБН 5-645-04422-2. 
  5. ↑ 2010; А.Лутфуллаев. Чолғушунослик. Тошкент: "Мусиқа" нашриёти — 120-бет. 
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 С.Бегматов; М.Матёқубов. Ўзбек анъанавий чолғулари. Тошкент: "Янги нашр" нашриёти, 2008 — 72-бет. ИСБН 978-9943-330-13-9. 

Ҳаволалар