Naycha
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Найча — 1) чакка (соч)га тақиладиган аёллар тақинчоғи; босма усулида гуллар билан безатилган юпқа металл япроқча ўрами (най шакли)дан иборат; ўрта қисмига феруза кўзли йирик думалоқ мунчоқ ўрнатилган, найчанинг 2 чети феруза кўзлар қатори билан ҳошияланган; атрофи ва ўртасидан шокила (маржон, япроқча, баъзан танга)лар осилган. Найчадан чаккадаги соч толаларини қистириб қўйиш учун фойдаланилади; 2) заргарликда соч-попукка. тақиладиган кумушдан ясалган найсимон бўлак; Найча юзаси босма ислимий нақшлар билан безатилган, юқори қисми қуббали, қубба атрофи эмал ёки феруза кўзлар билан ўралган; қуйи қисми кенгайиб бориб 4 та бўлак (паррак)га ажралади. Найча орасидан ўрилган (эшилган) қора иплар (соч) тутами ўтказилади; 3) чакка ва бошга тақиладиган тақинчоқларнинг пат, укпар ўрнатиш учун килинган қисмлари ҳам найча деб аталади[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |