Наёро (японча: 名寄市(Наёро-ши), Аину тилида: "водийнинг ўртаси"?) Хоккайдонинг Камикава субпрефектурасидаги шаҳар.

Наёро

名寄市
Шаҳар
Skyline of Nayoro
Nayoro
Байроқ
Nayoro
Герб
44°21′21″Н 142°27′48″Э / 44.35583°Н 142.46333°Э / 44.35583; 142.46333
Мамлакат Япония
Ҳукумат
 • Ҳоким Такеши Като
Майдон 535.23 км2 (206.65 кв ми)
Аҳолиси
 (Сентябр 2016)
28,373
Зичлиги 53/км2 киши/км2
Nayoro xaritada
Nayoro
Наёро

2016-йил сентябр ҳолатига кўра, шаҳарнинг тахминий аҳолиси 28373 кишини ташкил этади ва аҳоли зичлиги 53 киши/км2 (140 киши/кв.м.). Умумий майдони 535.23 км2 (206.65 кв ми).

2006-йил 27-мартда Наёро Фурен шаҳри билан бирлаштирилган.

Тарихи

  • 1909-йил: Каминаёро қишлоғига асос солинган.
  • 1915: Каминаёро қишлоғи Наёро шаҳарчасига айланди.
  • 1920: Чиэбун қишлоғи Шимонаёро қишлоғидан ажралиб чиқди.
  • 1924: Шимокава қишлоғи Наёро шаҳрчасидан ажратилди.
  • 1954:Чиэбун қишлоғи Наёро шаҳарчасига қўшилди.
  • 1956: Наёрога шаҳар мақоми берилди.
  • 2006: Фурен шахарчаси Наёро шаҳри билан бирлаштириди.

Саноати

Наёронинг асосий саноати қишлоқ хўжалигидир. Кундузги ва тунги ҳарорат ўртасидаги катта фарқ, ёзда 30 °C дан юқори иссиқлик ва салқин тунлар ҳосил миқдорини оширади ва зарарли ҳашаротлар сонини камайтиради. Пестидсидлар кам ишлатилгани натижасида, ҳосил сифати ҳам ошади. Наёро Японияда глютенли гуруч (мочи-гоме) ишлаб чиқариш миқдорида энг юқори ўринда туради. Яна бир муҳим экинлардан бири кунгабоқардир. У асосан кунгабоқар ёғи ишлаб чиқариш учун ишлатилади. Ҳозирда Наёро далаларининг 60 гектарида кунгабоқарнинг турли навлари экилмоқда[1].

Таълим

Университетлар

  • Наёро Шаҳри Университети

Коллежлар

  • Наёро Шаҳри Университети қошидаги коллеж

Юқори мактаблар

  • Хоккайдо Наёро юқори мактаби
  • Хоккайдо Наёро саноат юқори мактаби

Транспорти

Темир йўл

Поездлар Наёро магистрал линияси ва Шиммеи линияси орқали Наёро станциясидан қатнайди.

Наёро шаҳрида қуйидаги темир йўл стансиялари мавжуд: Соя Асосий линияси: Фурен – Наёрокоукоу – Наёро – Нишшин – Чиэбун – Чиҳоку

Йўл

Наёро шаҳри Вакканаи ва Хоккайдонинг жанубий қисмларини боғловчи 40-сонли миллий маршрут ҳамда Хоккайдо пойтахти Саппорога олиб борувчи Хоккайдо Автомагистралига уланган. Шаҳарнинг ғарбий томонида жойлаҳган Наёро айланма йўлининг (40-маршрут) иккита ўтиш йўлидан Наёрга кириш мумкин.

Иқлими

Наёро нам ва қорли иссиқ ёз нам континентал иқлимга эга (Кöппен Дфб). Ёзлари илиқ, баъзида эса жуда иссиқ. Қишллари Япония иқлимий меёрларига нисбатан жуда совуқ ва узоқ давом этади. Яқинидаги денгиз таъсири сабаб, қалин қор йўгиши ко'п кузатилади.

Маскоти

Наёронинг рамзий белгиси —Наёро-кун (японча: Наёро-кун?). Наёро-кун – юлдузларни томоша қилишни ва ўйинчоқларни йиғишни яхши кўрадиган мочи (япон ширинлиги) кўринишидаги ўзга сайёралик. У юлдузларни ўрганиш учун доимо ўзи билан телескоп олиб юради. У Эбецу шаҳридан Сакико Ятани томонидан ишлаб чиқилган ва Саппоролик Аюми Хагивара номини берган[2][3].

Эгизак шаҳарлар

Халқаро

  • Линдсай, Онтарио, Канада
  • Долинск, Россия

Маҳаллий

  • Фужишима, Ямагата
  • Сугинамику, Токё

Манбалар

  1. ↑ „Маин Индустриэс“.
  2. ↑ „名寄市観光キャラクター「なよろう」“. 2023-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 18-сентябр.
  3. ↑ „Юру- чара Гран-приси“.