Nazarcha madrasasi
Та'рихи
Бухоронинг Регистон гузарида, 11 та ҳужрадан иборат бўлган Назарча мадрасаси шўролар инқилоби даврида бузилиб кетган. Илмии тадқиқотларда Регистон гузардан кўра купроқ жариб, даҳа сўзлари билан аталади. Айнан ўша Регистон даҳасида Назарча гузари жойлашган. Тадқиқотчилар мазкур мадраса шу ўринда жойлашган деб тахмин қилишган. Назарак мадрасаси ҳижрий 1211 йили (1796-1797-йй) Амир Шоҳмурод даврида (Назар) валади Худойназар томонидан бино қилинган. Мадраса фаолиятига оид тўртта ҳужжат топилган. Улардан бирида мударрис меҳнати эвазига 7 тилла ҳақ олгани ёзилган. Бошқа ҳужжатда 10-12 тилла атрофида деб кўрсатилган. Садр а’лам Муҳаммад Ориф арзномасида Хожа Туйғун гузари масжиди имоми мулла Шерғози мулла Назарча мадрасасига мударрисликка тайинлангани билдирилган. Бу ҳужжатда унинг маоши 8-10 тилла атрофида дейилган.
Манба
Бухоро таълим тизими тарихи [Матн] / А.Жуманазар. Тошкент: Академнашр, 2017. – 592 б.