Nazir Toʻraqulov
Назир Тўрақулович Тўрақулов (қозоқча: Нәзір (Нәзім) Төреқұлұли Төреқұлов; 1892-йил октябр, Қўқон — 1937-йил 3-ноябр)[1] — давлат ва жамоат арбоби, дипломат, СССРнинг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги ваколатли элчиси (1928—1936), публицист, филолог.
| Назир Тўрақулов | |
|---|---|
| қозоқча: Нәзір (Нәзім) Төреқұлұлы Төреқұлов | |
|
| |
| Таваллуди |
1892-йил |
| Вафоти |
1937-йил 3-октабр Москва, СССР |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | дипломат, элчи,сиёсатчи, таржимон, мухбир |
| Партияси | Совет Иттифоқи Коммунистик Партияси |
| Болалари | Қизи: Анел Назировна Кокошвили |
Таржимаи ҳоли
Назир Тўрақулов 1892-йил октябрда Қўқон шаҳрида бой бўлган йирик савдогарлар оиласида туғилган[2]. Миллати қозоқ[3][4].
Назир Тўрақулов Бошланғич таълимни 1905-йилдан Қўқондаги жадидлар мадрасаси ва 1913-йилдан рус-тузем мактабида олган, саккиз йиллик Қўқон савдо билим юртини тамомлаган. 1914—1916-йилларда (шунингдек, 1922—1923-йилларда) Москва савдо институтининг (ҳозирги Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети) иқтисод факултетида таҳсил олган.
18 ёшли Назир Тўрақулов мардикорликка олиб кетилади ва Белоруссияга юборилади.
Фаолияти
Назир Тўрақулов 1916-йили биринчи жаҳон уруши йилларида Бутун Россия Земство иттифоқида (Минск Ғарбий фронти қўмитаси ва Барановичи вилояти қўмитаси) йўриқчиси бўлиб ишлаган, шу йили Минскда инқилобий фикрловчиларни бирлаштирган, талабалар ва ўқитувчилардан иборат „Эркин дала“ яширин ташкилотини тузган. 1918-йилда эсерлар партиясининг аъзоси бўлган.
1918-йил октябрда Россия болшевиклар коммунистик партиясига аъзо бўлган ва Қизил армиянинг отлиқ бўлинмаси сиёсий бошқарув бошлиғи этиб тайинланади.
1918—1919-йилларда Қўқондаги совет идораларида турли лавозимларда ишлади. Кейинчалик Туркистон АССР Маориф халқ комиссари (1920), Туркистон АССР МИК раиси (1920-йил сентябр — 1921-йил август), Туркистон КП МК масъул котиби (1921—1922) бўлган.
Назир Тўрақулов Қўқон депутатлари кенгашининг босма органи „Халқ газетаси“ни ташкил этишда фаол қатнашган, Туркистон коммунистик партиясининг Марказий Комитет органи „Инқилоб“ журналининг биринчи сонининг нашр этилишини ташкил қилган. „Маориф ва коммунистик маданият хабарномаси“, „Ҳақиқат“, „Билимлар маркази“, „Туркман халқи“ журналларини нашр этиш ва таҳрирлашда қатнашган. Ушбу журналлар Туркистондан ташқарида — Қашқарда, Ғулжада, Волгабўйида, Бухорода, Хивада тарқатилган. „Қозоқ муни“[5] ва „Ақ жол“[6], „Маориф ва коммунистик маданият хабарномаси“[7] газеталарига муҳаррир бўлиб ишлаган.
Назир Тўрақулов Туркистон МИК ҳузуридаги Қирғиз (қозоқ) бўлими раиси (1921—1922), Туркистон „Қўшчи“ уюшмасининг ташкилотчиларидан бири бўлиб фаолият юритган. Назир Тўрақулов бу лавозимларда ишлаш жараёнида совет ҳокимияти ва болшевиклар партиясига садоқатини намойиш қилган. Туркистон мухторияти ҳукумати ва Фарғона водийсидаги истиқлолчилик ҳаракатига тўғри баҳо бера олмаган ва уларни йўқотиш тарафдори бўлган[8]. Назир Тўрақулов республиканинг турли вилоятларига тез-тез сафар қилиб, янги ҳукумат олдидан юзага келган муаммолар моҳиятини тушунишга ҳаракат қиларди; турли қурултойларда сўзга чиққан, йиғилиш ва митингларда ишчилар, совет армия аскарлари, деҳқонлар билан учрашувлар ўтказган[7].
Назир Тўрақулов Москвага чақириб олингач 1922-йилдан дипломатия ишида ишлаган. Москва ва Ленинград шаҳрларидаги Шарқ халқлари институти илмий ходими ва проректори (1936—1937) бўлиб хизмат кўрсатган.
Тўрақулов ўзини педагог, ношир, муҳаррир ва тилшунос сифатида намоён этган. Унинг раҳбарлигида 50 дан ортиқ миллат тилларида ўқув, илмий-оммабоп, сиёсий, бадиий, публицистик ва кўргазмали қўлланмаларнинг деярли 60 миллион нусхаси нашр этилган. 1928-йилда Cентриздат 12 тилда 21 та даврий нашриёт нашр эттирди.
Назир Тўрақулов ўқитувчиларнинг 1-Умуиттифоқ қурултойи аъзоси (1925) бўлган. Қурултойдаги нутқида миллий маданий-маърифий муассасаларни ривожлантириш, ҳудудларда миллий мактаблар қуриш, хотин-қизлар таълимини ривожлантириш, махсус касб-ҳунар ва қишлоқ хўжалиги билим юртларини ташкил этиш масалаларини кўтарган. Бу таклифларни делегатлар маъқуллаган ҳолда қурултой қарорига киритилган.
Ўша даврда аксарият маҳаллий коммунист мас’уллар болшевиклар сафига ўтгач диний эътиқодидан воз кечиб, давлат сиёсатига ҳамоҳанг тарзда атеизмни тарғиб қиларди.
Назир Тўрақулов Совет ҳокимияти ўрнатилгандан сўнг, динга жиддий қараган кўпчилик раҳбарлардан фарқли ўлароқ, исломнинг инсоният тарихига таъсири ҳақида ўйлаган. Йиллари давомида ТуркCЕК раиси бўлган Назир Тўрақулов янги ҳукумат ва дин ўртасидаги муносабатларда оқилона муросага келишга ҳаракат қилган. Дам олиш кунини якшанбадан жума кунига ўтказиш тўғрисидаги қарорни имзолаганининг ўзи унинг фуқаролик жасоратидан далолат берувчи чора бўлган. Шунингдек, 1920-йилларнинг бошларида Назир Тўрақулов мусулмонларнинг ҳурматли байрами бўлган Қурбон ҳайитининг уч кунини дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида фармон чиқарган[9].
Назир Тўрақулов янги туркий алифбо бўйича Бутуниттифоқ комиссиясининг раиси сифатида туркий ёзувни араб алифбосидан лотин алифбосига ўтказишда катта ҳисса қўшган. У туркий ёзувларни лотинлаштириш муаммоси билан шуғулланган, янги туркий алифбо (1923—1928) лойиҳаси муаллифи бўлган[10].
Назир Тўрақулов биринчилардан бўлиб русча-ўзбекча иқтисодий-сиёсий луғатини тузган ва 1922-йилда чоп эттирган. 1922-йилда унинг „Туркистон тарихи“ асари, 1923-йилда „Туркистон Мухтор Республикаси“ асари китоб ҳолида нашрдан чиққан.
Назир Тўрақулов 1937-йил 15-июнда қамоққа олинган ва отишга ҳукм қилинган (1937-йил 3-ноябр), аммо, 1958-йилда оқланган.
Дипломатик фаолияти

1927-йил Ташқи ишлар вазирлиги халқ комиссари (ташқи ишлар вазири ўша пайтда шундай аталган) ўринбосари Лев Карахан Сталинга тайёрлаган ҳисоботида Назир Тўрақуловни „Мусулмон дунёсини яхши биладиган, СССРнинг араб дунёсида, жумладан Ҳижозда талаб қилинадиган мураккаб ва нозик сиёсатини амалга оширишда муносиб кадр“ эканлигини билдиради[11].
Партия Марказий Қўмитаси Сиёсий бюросининг мажлисида номзодлик маъқуллангандан сўнг, СССР Марказий Ижроия Қўмитаси Президиумининг 1927-йил 15-декабрдаги фармони билан Тўрақулов СССРнинг Саудия Арабистонидаги ваколатли вакили этиб тайинланган.
1928-йил 3-октабрда Одессадан Жиддага деярли 2 ойлик денгиз сафари якунида Тўрақулов подшо Абдул Азиз ас-Сауднинг ўғли шаҳзода Файсалга ишонч ёрлиқларини топширди.
1928-йилда у атиги 36 ёшда эди. Ўша йиллардаги дипломатик амалиётда ёшлигида бундай мас’улиятли лавозимга тайинланиш камдан-кам учрайди.
Саудиядаги фаолияти

ХХ асрнинг 20-30-йилларида Арабистон яриморолида асосан инглизлар етакчи мавқеда бўлган. Ана шундай шароитда Назир Тўрақуловнинг саъй-ҳаракатлари билан Саудия Арабистони ва СССР ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилади.
Тўрақуловнинг ўзи ҳам қироллик оиласининг яқин дўсти мақомига эришади. Бунда Назир Тўрақуловнинг Ислом арконларини яхши билиши ва бошқа ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ диний эътиқодидан воз кечмагани ҳам муҳим рол ўйнайди.
Ана шундай ҳолатда Саудия қироли ва қироллик оиласи аъзолари мансабни деб ўз диний эътиқодидан кечмаган Назир Тўрақуловни қаттиқ ҳурмат қилишади. Тўрақулов саъй-ҳаракатлари натижасида СССР билан савдо-иқтисодий алоқалар анча яхшиланади.
Совет ваколатли вакилининг обрўси ва таъсири араб монархининг саройида аккредитация қилинган хорижий дипломатлар орасида ҳам тарқалди; 1930-йилда Тўрақулов Жиддадаги дипломатик корпуснинг раиси бўлди.
1930-йил 16-апрел куни Назир Тўрақулов ташқи ишлар халқ комиссари Максим Литвиновга ёзиб юборган хатида Саудияда уни айрича ҳурмат қилишаётганини айтган.
Саудия Арабистони қироли томонидан ўтказилаётган расмий тадбирларда Тўрақулов СССР элчиси сифатида сафнинг энг олд қаторидан жой олган. Инглиз элчиси Риан иккинчи, Франсия элчиси Мегре учинчи, Эрон элчиси Аинол-Молк тўртинчи бўлиб жойлашган[9].
Назир Тўрақуловнинг саъй-ҳаракатлари билан 1932-йил май ойида Саудия шаҳзодаси Файсал ибн Абдулазиз Ол-Сауд СССРга икки кунлик ташриф билан келади (кейинчалик, 1964-йилдан 1975-йил вафотигача Файсал ибн Абдулазил Саудия Арабистони қироли бўлган).
1932-йилда Тўрақулов „бензин шартномаси“ ни имзолатишга эришади. Бу советлар тарихида Саудия Арабистонига 100 000 қути бензин ва керосин етказиб бериш бўйича биринчи шартнома бўлган. Совет нефт синдикати кучли Англия-Голландия „Шелл“ ва Американинг „Стандард Оил оф Cалифорниа“ ни рақобатбардош курашда мағлуб этди.
Бир йил ўтгач, 1933-йилда Тўрақулов Арабистондаги барча совет савдоси бўйсунадиган қаттиқ протексионистик „истисно режим“ ни бекор қилишга эришди; икки томонлама ҳамкорлик соғлиқни сақлаш, маданият, фанни қамраб олди. Ваколатли вакилнинг муваффақияти, шунингдек, 1935-йилда Совет савдо компанияси „Востгосторг“ ва Саудия Арабистони Молия вазирлиги ўртасида имзоланган шартнома бўлиб, у Ҳижознинг СССРга нефт маҳсулотларини етказиб бериш бўйича қарзи бўйича узоқ йиллик келишмовчиликни ҳал қилди.
Қатағон қилиниши
1936-йилда Назир Тўрақулов Москвага чақириб олишади ва ўрнига Карим Ҳакимовни СССРнинг Саудиядаги элчиси этиб тайинланди. 1936-йилдан Москва Шарқ халқлари тил ва ёзув институтида (СССР Марказий Ижроия Қўмитаси Миллатлар Кенгаши ҳузуридаги Тил ва ёзув институти) бир йилга яқин ишлади.
Ана шу даврда НКВД бошлиғи Николай Ежов томонидан СССРда Қизил террор бошлаб юборилади. Ҳар куни иттифоқ бўйлаб кўплаб одамлар ҳибсга олиниб, узоқ йилларга қамалар ёки отиб ташланган.
1937-йил 15-июл куни у ҳибсга олинади. Назир Тўрақулов панисломизм, пантуркизм ва ватанга хиёнат қилишда айбланади. Қамоққа олинганидан 3 ой ўтиб Назир Тўрақулов СССР олий суди ҳарбий коллегияси ҳукми билан РСФСР Жиноят кодексининг 58-моддаси 1, 8 ва 11-қисмлари билан айбдор деб топилиб, отиб ташланади. Отувга ҳукм қилинган пайтда у 45 ёшда эди[12].
Саудия билан дипломатик муносабатларнинг узилиши
Назир Тўрақуловнинг ўлдирилгани ҳақидаги аянчли хабар Саудия Арабистони қироли Абдулазиз Ал Саудни ларзага келтирди, у Назир Тўрақуловни жуда ҳурмат қилган.
Қирол СССРнинг Саудиядаги элчиси Карим Ҳакимовга ўз мамлакатида Совет ҳукуматининг бошқа ваколатли вакилларни кўришни истамаслигини тушунтирди. Шундан сўнг икки давлат ўртасидаги муносабатлар тўхтади[13].
1938-йил март ойида Саудия Арабистонида ХХ—ХХИ асрларда қиролликнинг гуллаб-яшнашига асос бўлган улкан нефт конлари топилди. Шундан сўнг совет ҳукумати нима қилиб бўлса ҳам бу давлат билан аввалги дўстона алоқаларни тиклашга уринади.
1938-йил 13-апрелда Ибн Сауд Сталиндан келган бошқа элчини қабул қилишдан бош тортгани учун СССР Жиддадаги миссияни бекор қилди. 1938-йил 11-сентябрда СССР миссияси аъзолари Саудия Арабистонини тарк этишди.
Оқланиши

1953-йил Сталин вафотидан сўнг унинг даврида ноҳақ қатағон бўлганларни оқлаш ишлари бошланади. Кўплаб бегуноҳ жазоланганлар қатори, 1958-йил 28-январ куни Назир Тўрақулов ҳам оқланади.
1990-йилда Назир Тўрақуловнинг қабри Москва вилоятидаги „Коммунарка“ деб аталган махсус қабристонда экани аниқланди[14]. „Коммунарка“ махсус об’экти Москва вилоятида, Калуга шоссесининг 24-километрида жойлашган 6,5 минг қатл этилган сиёсий қатағон қурбонлари қабристонидир. Бу жой 1999-йилгача сир сақланган.
1990-йил 17-январда Россия ва Саудия Арабистони ўртасида дипломатик муносабатлар тикланди.
Назир Тўрақулов қозоқ, ўзбек, татар, турк, шунингдек, рус, араб, форс, франсуз, немис каби туркий тилларни билган.
2006-йилда Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Сауд ал-Файсал ташаббуси билан Т.Мансуровнинг Тўрақулов ҳақидаги биографик китоби араб тилига таржима қилиниб, Саудия Арабистонида 10 минг нусхада нашр этилди.
Манбалар
- ↑ „Справочник по истории Коммунистической партии и Советского Союза 1898—1991. Тюрякулов Назир“. 2010-йил 21-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 9-ноябр.
- ↑ „Справочник по истории Коммунистической партии и Советского Союза 1898—1991. Тюрякулов Назир“. 2010-йил 21-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 9-ноябр.
- ↑ „Нәзір Төреқұлов — Ұлағат порталы“. улагат.cом. Қаралди: 2021-йил 19-март.
- ↑ „Ташкент: қазақ мәдени орталығының ыдырауы | Қазақ Әдебиэті — ҚазақАдебиэти“ (ру-РУ). 2021-йил 21-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 19-март.
- ↑ „Қазақ мұңы“, Қазақ әдебиеті. Энциклопедиялық анықтамалық. Алматы: Аруна Лтд., 2010. ИСБН 9965-26-096-6. Андоза:Реф-кк
- ↑ „Назир Тюрякулов — выдающийся государственный деятель, дипломат и журналист“. 2019-йил 1-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 3-май.
- ↑ 7,0 7,1 „Қазақ мұңы“, Қазақ әдебиеті. Энциклопедиялық анықтамалық. Алматы: Аруна Лтд., 2010. ИСБН 9965-26-096-6. Андоза:Реф-кк
- ↑ „Руководители Узбекистана ([[узбекский язык|на узбекском язике]])“. 2011-йил 9-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 22-июн.
- ↑ 9,0 9,1 „Назир Тюрякулов — выдающийся государственный деятель, дипломат и журналист“. 2019-йил 1-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 3-май.
- ↑ „Люди и судьбы. Библиографический словарь востоковедов — жертв политического террора в советский период (1917—1991)“. 2012-йил 21-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 19-март.
- ↑ „Советский дипломат Н. Т. Тюрякулов.“ (деадлинк). 2016-йил 19-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 18-апрел.
- ↑ „Жертвы политического террора в СССР“. 2011-йил 1-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 9-ноябр.
- ↑ Красные паши саудовского короля // Коммерсантъ. Архивировано 12 октябр 2019 года.
- ↑ „Найдены захоронения Т. Рыскулова, С. Кожанова и Н. Турекулова“. 2016-йил 11-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 3-май.
Адабиётлар
- Ўзбекистоннинг янги тарихи, 2китоб [Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида], Т., 2000; Ража б о в К,., Ҳайдаров М., Туркистон тарихи (19171924-йил), Т., 2002.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
- Qatl etilgan diplomatlar
- SSSR sharqshunoslari
- Turkologlar
- Turkiston ASSR MSK raislari
- Turkiston Kommunistik partiyasi aʼzolari
- 1892-yilda tugʻilganlar
- 1937-yilda vafot etganlar
- Qoʻqonda tugʻilganlar
- Tilshunoslar
- Sovet davri qatagʻon qurbonlari
- Oʻzbekiston qozoqlari
- Oʻzbekistonlik sharqshunoslar
- Turkiston ASSR xalq komissarlari