Nazir akbarobodiy
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Назир акбарободий (тахаллуси; асл исм-шарифи Сайид Вали Муҳаммад, 1735, Деҳли — 1830, Агра) — ҳинд шоири. Урду тилида ижод қилган илк халқ шоири. У шеъриятга оддий меҳнаткаш образини олиб кирган. Достон, ғазал, рубоий, маснавий, қасида ҳамда ҳажвий шеърлар ёзган. Ижодида дунё ва ахли дунё мавзуси катта ўрин эгаллайди. Н.А. табиат манзаралари, турли халқ сайиллари, ҳиндулар, мусулмонларнинг байрамларини юксак бадиий маҳорат билан, жонли тарзда баён қилган. "Одамнома", "Банжарнома", "Оқибат", "Ёмғир мавсуми манзараси", "Кашшоқлик", "Бахти қаро шаҳар" каби асарлари машҳур.
Н.А. шарқ адабиётида кенг тарқалган Фарҳод ва Ширин, Лайли ва Мажнун сюжетлари билан бир қаторда қад. ҳинд адабиётидаги (Рам ва Сита, Нала ва Дамаянтий), шунингдек, панжоб оғзаки ижодидаги образларга (Ҳийр ва Ранжҳа) ҳам мурожаат қилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |