Nazira Muxtorova
Назира Абдусаттаровна Мухторова (1966-йилда туғилган) – Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари, Жиззах вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи, Олий Мажлис сенатори. Шунингдек, ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси аъзоси[1].
| Назира Мухторова | |
|---|---|
| Таваллуди | 1966-йил 6-феврал |
| Фуқаролиги | Ўзбекистон фуқароси |
| Касби | Сенатор |
| Мукофотлари |
|
Фаолияти
Назира Мухторова 1996-йил 6-феврал куни таваллуд топган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий ҳамда мутахассислиги иқтисодчи[1]. 1997-йилдан буён Жиззах вилояти ҳокимлигида ҳар хил иш ўринларида фаолият олиб борган. 2009—2017-йилларда Жиззах шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси бўлган[2]. Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимидан Гулнора Тўраэва озод қилинган ва ўрнига Назира Мухторова ушбу тайинланган[3].
2018-йил 12-ноябрда Ўзбекистон Республикасининг „Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида“ги қонунининг 21 ва 25-моддалари билан Жиззах вилояти ҳоким ўринбосарлиги лавозимига қўйилади[4]. 2022-йил март ойидан бошлаб оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланади[5]. Ажримларни камайтириш бўйича суд ҳам, ФҲДЁ бўлимлари ҳам ажрим учун ариза топширган оилалар сўровларини ўрганиш учун ҳудудий хотин-қизлар қўмитасига юбориш масаласини йўлга қўяди. 199 та ажрим сўровларини 129 таси қайтариб олинган, бу дегани 129 таси яраштирилган. Шу билан бирга 60 нафар оила ажралгани билан, оилаларни кўп қисми асраб қолингани ҳам ютуқ деб ҳисоблайди ва шундай дейди:
Жорий йилнинг ўтган 8 ойида ажралиш ёқасига келиб қолган 199 оиладан 129 таси яраштирилди. Бу ажрашиб кетган оилалар сонига нисбатан у қадар муваффақиятли натижа эмас. Аммо ажралиб кетишдан сақлаб қолинган оилалардаги болалар тақдири ҳисобга олинса, битта оила бузилишининг олди олиниши ҳам жамият учун катта фойда.
— Назира Мухторова, [6]
Мукофотлари
Назира Мухторова „Дўстлик“ ордени соҳибасидир[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „Мухторова Назира Абдусаттаровна“.
- ↑ „Назира Мухторова Жиззах вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди“ (2018-йил 14-ноябр).
- ↑ „Жиззах вилоятининг бир қатор туманларида ҳокимлар о`згарди“ (2018-йил 5-апрел). 2024-йил 2-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-май.
- ↑ „Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди“ (14-ноябр 2018). 2020-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-май.
- ↑ „Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди“ (2022-йил 1-август).
- ↑ ҳттпс://аниқ.уз/уз/янгиликлар/7-ойда-600-та-ажрим-бунга-ким-жавобгар