Назирқул Ҳасанов (1903-йил, Зомин, Жиззах – 1938-йил, Тошкент)[1] – Жиззах уезди шаҳар ижроия қўмитасида котиби. Самарқанд округида ер-сув бўлими мудири бўлиб ишлаган.

Назирқул Ҳасанов
Таваллуди 1903-йил
Вафоти 1938-йил
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Таълими Свердлов институти
Фаолият йиллари 1920—1937

Ҳаёти

Назирқул Ҳасанов 1903-йилда Жиззах вилояти Зомин тумани Ём қишлоғида туғилган. Отаси оддий деҳқон бўлган. 1914—1916-йилларда диний таълим олган. Ундан сўнг Зоминдаги рус тузем бир ярим йил таҳсил олган. 1916-йилдан ўқишни ташлаб деҳқончилик билан шуғулланишни бошлайди. 1920-йилда ВКП (б) аъзоси бўлган. Шундан кейин Жиззах туманидаги партия қўмитасида, Сурхондарё ва Самарқанддаги совет ташкилотларида мас‘ул лавозимларда фаолият олиб борган.

Назирқул Ҳасанов Свердлов институтида сиртдан ўқиган. 1923-йилдан 1926-йилгача Жиззах уезди шаҳар ижроия қўмитасида котиб бўлиб ишлаган. 1928-йилдан 1929-йилга қадар Самарқанд округ ер-сув бўлими мудири лавозимида ишлаган. 1928—1930-йилларда Андижон округи партия қўмитасининг тарғибот ва маданият бўлимига раислик қилган. 1930—1933-йилларда Тошкентда Ўзбекистон колхозлар марказий идораси яъни „Ўзколхозстрой“ раиси бўлган. 1933-йилдан Ўзбекистон ер ишлари халқ Комиссарига ўринбосар бўлган. 1934-йилдан бошлаб Хоразм округ ижроия қўмитасида раис сифатида фаолият олиб борган. Назирқул Ҳасанов ташаббуси билан Хоразмдаги Урганч, Ҳазорасп, Хива ҳамда Гурлан шаҳарларида рус мактаблари ташкил этилган[2].

Вафоти

Назирқул Ҳасанов 1937-йилда Хоразм округи НКВД бошқармаси бошлиғи Калмиков томонидан қамоққа олинади. 1938-йил 2-ноябрда бўлиб ўтган суд йиғилишида СССР Жиноят кодексининг 58-, 63-, 64-, 68-моддалари билан айбдор деб топилади ва отувга ҳукм қилинади[3]. Вафотидан кейин мол-мулки мусодара қилинади.

Манбалар

  1. ↑ „Мадрасалар қамоқхонага айланган замон ёхуд жиззахлик Назирқул Ҳасановнинг аянчли тақдири хусусида“. узҳуррият.уз. Қаралди: 12-сентабр 2023-йил.
  2. ↑ Бекмуҳаммад Умид. Қатағон қурбонлари. Урганч, Хоразм нашриёти, 2020 — 41-бет. ИСБН 978-9943-6411-8-1. 
  3. ↑ Бекмуҳаммад Умид „Қатагъон давр қурбони Назирқул Ҳасановнинг ҳаёти ва фаолияти“. кҳ-даврон.уз. Қаралди: 12-сентабр 2023-йил.