Nazirulla Mannonov
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Назирулла Маннонович Маннонов (1909.15.3 – Тошкент – 1981.23.9) – олим, агроном, ВАСХНИЛ мухбир аъзоси (1970), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1967), Меҳнат Қаҳрамони (1957)[1]. Ўрта Осиё пахтачилик ва ипакчилик институтини тугатган (1933). СоюзНИХИнинг Оққовоқ суғориш ва агротехника марказий стансиясида илмий ходим, бўлим мудири (1934— 51). Тошкент вилоятидаги „Қизил Ўзбекистон“ раиси (1951—58), СоюзНИХИ директори (1958-61, 1966-72), ЎзССР Қишлоқ хўжалиги вазири (1961—62), Куба ҳукумати ҳузурида бош маслаҳатчи – ташкилотчи (1962— 63), ЎзССР Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари – фан бош бошқармаси бошлиғи (1972-77), 1977-81 йилларда ВАСХНИЛ Ўрта Осиё бўлими деҳқончилик ва кимёлаштириш сексияси раиси. Илмий ишлари тупроқ маҳсулдорлигини ошириш, ғўза-беда ва дон экинлар алмашлаб экишни ўрганиш ва жорий қилиш, минерал ўғитлар ва бошқаларни кўллаш масалаларига бағишланган.
Адабиёт
- Удобрение хлопчатника в севообороте, Т., 1971 (в соавторстве).
Манбалар
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |