Назирхон Камолов (ўзбекча: Назирхон Камолов; 1899, Фарғона вилояти Ўш тумани Ўш шаҳри — 1970, Ўш шаҳри, Қирғизистон ССР, СССР) — Ўш театри ҳамда Ўзбекистон радиоси асосчиларидан бири, Ўзбекистон радиоси ўзбек бўлимининг биринчи диктори[1].

Назирхон Камолов
Туғилган санаси 1899-йил
Туғилган жойи Оʻш, Оʻш тумани, Фарғона вилояти
Вафот санаси 1970-йил
Вафот жойи Оʻш, Қирғизистон ССР, СССР
Фуқаролиги  СССР  Россия империяси
Касби актёр, бошловчи, педагог.
Фаолият йиллари 1918—1962-йиллар
Амплуаси Комик, фожиали, драматик саҳна актёри
Театр Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри
Спектакллар М.Беҳбудий „Падаркуш“, М.Уйғур „Туркистонлик табиб“, Ҳамза „Заҳарли ҳаёт“, Ғ. Зафарий „Етим“, Ҳамза „Туҳматчилар жазоси“, Комил Яшин „Лолахон“, М.Раҳмон „Жанубдан рапорт“, К.Яшин ва М.Музаффаров „Гулсара“.

Биографияси

Назирхон Камолов 1899-йилда Ўш шаҳрида туғилган. Ёшлигидан маданиятга қизиққан. Қизиқишлари уни 1918-йилда Раҳмонберди Мадазимов[2][3] бошчилигида Туркистон фронти Инқилобий Ҳарбий Совети ҳузурида маҳаллий мусулмон актёрларидан ташкил топган концерт бригадаси негизида ташкил этилган театр тўгарагига етаклаган.

1925-йилда Назирхон Камолов Тошкентга жўнаб кетган ва Ўрта Осиё Давлат университетининг (САДУ) мелиорация факултетига ўқишга кирган.

1927-йил январ ойида Ўзбек радиосининг рус бўлими мудири Сумбатов Ўрта Осиё Давлат университети талабаси Назирхон Камоловни янги ташкил этилган Ўзбекистон радиосига ўзбек бўлими мудири лавозимига ва бошловчилик қилишга таклиф қилади[4]. 1927-йил 11-февралда диктор Н.Камолов радиода ўзбек тилида „Тошкент гапиради“ дастурида илк бор эфирга чиққан. 1927-йил 11-феврал Ўзбек радиосининг туғилган куни ҳисобланади. Ўзбек радиосининг биринчи диктори ва асосчиси Назирхон Камоловдир[5].

1927-йилда ўзбек радиоси ҳар куни икки соатдан ўзбек тилида эфирга узатилган. Дастур янгиликлар ва концертлардан иборат бўлиб, вақти-вақти билан маърузалар ва суҳбатлар ўтказилган. Биринчи радио концертларининг иштирокчилари Бенямин Давидов, Нина Давидова ва Берта Давидовалар бўлган.

Радиоэшиттиришлар сифатини ошириш учун Н.Камолов Ўзбекистон Санъацҳунослар уюшмасига ёрдам сўраб мурожаат қилган. Шундан сўнг консерт радиоэшиттиришларида маданият арбоблари Юнус Ражабий, Ризқий Ражабий, Ортиқхўжа Имомхўжаев, Мулла Тўйчи Тошмуҳаммедов, Тўхтасин Жалилов, созандалар Абдуқодир найчи, Аҳмаджон найчи, Раим Охун ва бошқалар фаол иштирок этган.

Н.Камолов Ўзбекистон радиосининг ўзбек бўлими мудири сифатида кўплаб ёш ижодкор кадрларни тарбиялаган. Н. Камолов 1928-йилнинг июнига қадар ўзбек бўлими мудири, Ўзбек радиосининг дикторлик вазифасида ишлаган[6]. У ўзининг ўрнига бошловчилик қилиш учун шогирди, коллеж ўқувчиси Ҳожимурод Авазхўжаевни қолдирган. Кейинчалик Ўзбекистон радиосида бошловчилик ўрнида Фотима Юнусова, Туйғуна Юнусхўжаева, Қодир Махсумов, Қ.Рашидов, Ўктам Жобиров, Насиба Иброхимова, Қодир Тожиев, Мирзоҳид Раҳимов, Фарҳод Бобожонов ва бошқалар ишлаган.

„Ўзбекистон“ радиосининг асосчиси ва ташкилотчи бўлим мудири, шунингдек,  биринчи диктори Назирхон Камолов бўлиб, биринчи директори Искандар Қаландаровдир.

1928-йил июл ойида Н.Камолов мас’улиятли партия ишини бажариш учун она юрти Ўш шаҳрига жўнаб кетган. 1950-1962-йилларда Ўш педагогика институтида катта ўқитувчи бўлиб ишлаган ва нафақага чиққан.

Театрдадаги фаолияти

Йил Исм Асл номи ўзбекча: {{{1}}} Муаллиф
1919-йил Паррицид падаркуш М.Беҳбудий
1919-йил Туркистонлик шифокор Туркистонлик табиб Маннон уйғур
1920-йил заҳарланган ҳаёт Заҳарли Ҳаёт Ҳамза
1921-йил Етим Этим - 1922-йил Туҳматчиларни жазолаш Туҳматчилар жазоси Ҳамза
1923-йил Лолахон Лолахон Комил Яшин
1924-йил жанубдан хабар Жанубдан ҳисоботи Маҳмуд Раҳмон
1925-йил Гулсара Гулсара К.Яшин ва М.Музаффаров

Бундан ташқари, Назирхон Камолов кўплаб концерт дастурларида иштирок этган.


Назирхон Камолов Ўш вилоят ва Ўш шаҳар Кенгашлари депутати этиб сайланган.

Ўзбекистон радиосининг асосчиси, ташкилотчиси ва биринчи диктори, Ўш ўзбек драма театри асосчиларидан бири Назирхон Камолов 1970-йилда Ўш шаҳрида вафот этган.

Адабиётлар

  1. Рихсиэв Б. „Тулқиндан товушлар“. — Тошкент: Ўзбекистон, 1967. 16, 17-бетлар.
  2. Ҳамдамов Ю. „Радионлаш Қудратли овози“ // „Садо“ журнали. 2013-йил 4-апрел

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „История дикторов телевидения“. 3-март 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-январ 2021-йил.
  2. ↑ „«Жайдари келин» чегара оша томоша кўрсатди“. 21-август 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-январ 2021-йил.
  3. ↑ „Гримасы и капризы Обезьяны“. 24-январ 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-январ 2021-йил.
  4. ↑ „Ўзбек журналистикаси тарихидан“. 27-декабр 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-декабр 2019-йил.
  5. ↑ „Радиожурналистика“. 2-март 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-март 2018-йил.
  6. ↑ „Радионинг қудратли овози“. 13-январ 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-январ 2021-йил.

Ҳаволалар