Назо Токҳī асли Назо Ана номи билан танилган афғон шоири ва ёзувчиси, пушту тилида ижод қилган ижодкор[1]. ХВИИИ аср бошларида Қандаҳор вилоятидаги нуфузли оилада катта бўлган[2]. У афғон тарихида мард жангчи аёл ҳамда „Афғон халқининг онаси“ сифатида эсда қолади[3][4].

Назо Токҳи
Таваллуди 1651-йил
Вафоти 1717 (ёши 65–66), Ҳотак Эмпире
Кандаҳар
Турмуш ўртоғи Салим Кҳан Ҳотак
Болалари Мирwаис Ҳотак

Болалиги

Назо Токҳи тахминан 1651-йилда Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятидаги Тҳази яқинидаги Спозҳмайиз Гул қишлоғида кучли ва бадавлат пуштун оиласида туғилган. Унинг отаси Султан Малакҳаи Токҳи пуштун қабиласининг таниқли бошлиғи ва Гҳазни вилоятининг губернатори бўлган[5]. У Карамхоннинг ўғли Салимхон Ҳотак билан турмуш қурган[6]. Ҳотак сулоласининг машҳур афғон ҳукмдори Мирвайс Ҳотак унинг ўғли, Маҳмуд Ҳотак ва Ҳусайн Ҳотак эса унинг набиралари эди[7].

Назонинг отаси унинг таълим ва тарбиясига катта эътибор бериб, Қандаҳордаги илмли кишиларни унга ҳар томонлама таълим беришга ундаган. У асосан, „Афғон халқининг онаси“ сифатида эътироф этилиб, шеърияти ва Паштунвали кодексини кучли қўллаб-қувватланишида бош-қош бўлгани туфайли ўз халқида ҳурмат қозонди[8]. Назо Гҳилжи ва Садозай қабилалари ўртасидаги низоларни чет эллик Форс Сафавий ҳукмдорларига қарши иттифоқ тузишга ундашга чақирди. Унинг афғон маданиятига қўшган адабий хизматлари бугунги кунда ҳам юксак қадрланади.

Ўлими

Назо Ана 1717-йилда, тахминан 66 ёшида, ўғли Мирвайс вафотидан икки йил ўтиб вафот этган. Ўлимидан сўнг унинг фаолиятини Афғонистон амири Аҳмадшоҳ Дурронийнинг онаси Зарғуна Ана ўз зиммасига олди.

Эътироф этилиши

Назо Токҳи афғонлар орасида қаҳрамон аёл сифатида эъзозланади. Унинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида турли афғон мактаблари ва бошқа таълим муассасаларига шоиранинг номи берилган[9][10][11].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Анжуман-и Тāрīкҳ-и Афгҳāнистāн. Афгҳанистан, Волумес 20-22. Ҳисториcал Соcиэтй оф Афгҳанистан, 1967 — 53-бет. ИСБН 0-7787-9335-4. Қаралди: 2010-йил 22-август. 
  2. ↑ „Мирwаис Неэка“. www.беэпwорлд.де. Қаралди: 2018-йил 11-январ.
  3. ↑ „Трибал Лаw оф Паштунwали анд Wомен'с Легислативе Аутҳоритй“. Ҳарвард Университй (2003). Қаралди: 2010-йил 30-сентябр.
  4. ↑ Ҳōтак, Муḥаммад. Пат̲а к̲ҳ̲азана. Унитед Статес: Университй Пресс оф Америcа, 1997 — 30-бет. ИСБН 9780761802655. Қаралди: 2010-йил 27-сентябр. 
  5. ↑ Анжуман-и Тāрīкҳ-и Афгҳāнистāн. Тҳе Кингдом оф Афгҳанистан: А Ҳисториcал Скетч. БиблиоБазаар, ЛЛC, 2009 — 36-бет. ИСБН 9781115584029. Қаралди: 2010-йил 22-август. 
  6. ↑ Ҳōтак, Муḥаммад. Пат̲а к̲ҳ̲азана. Унитед Статес: Университй Пресс оф Америcа, 1997 — 30-бет. ИСБН 9780761802655. Қаралди: 2010-йил 27-сентябр. Ҳōтак, Муḥаммад; ʻАбд ал-Ḥайй Ḥабīбī; Кҳушал Ҳабиби (1997). Пат̲а к̲ҳ̲азана. Унитед Статес: Университй Пресс оф Америcа. п. 30. ИСБН 9780761802655. Ретриэвед 2010-09-27.
  7. ↑ „Назо Анаа“. Афгҳанан Дот Нет. 2010-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 30-сентябр.
  8. ↑ „Трибал Лаw оф Паштунwали анд Wомен'с Легислативе Аутҳоритй“. Ҳарвард Университй (2003). Қаралди: 2010-йил 30-сентябр.„Трибал Лаw оф Паштунwали анд Wоменъс Легислативе Аутҳоритй“ (ПДФ). Ҳарвард Университй. 2003. Ретриэвед 2010-09-30.
  9. ↑ „Назо Ана Примарй Счоол ин Афгҳанистан“. 2012-йил 8-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 30-сентябр.
  10. ↑ „Назо Ана Ҳигҳ Счоол фор гирлс ин Кандаҳар, Афгҳанистан“. 2016-йил 13-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 11-январ.
  11. ↑ „Блог – афгҳанистанwоменcоунcил.орг“. www.афгҳанистанwоменcоунcил.орг. 2010-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 11-январ.

Ҳаволалар