Зиёсферада исми Назокат ва фамилияси Азизова бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Назакат Азизова (озарбайжонча: Нəзакəт Əзизова, 1997-йил 21-июн) - озарбайжонлик дзюдочи, дзюдо бўйича Озарбайжон терма жамоаси а’зоси, дзюдо бўйича 2016-йил Озарбайжон чемпиони, 2017-йилги Ислом бирдамлик ўйинлари кумуш медали совриндори, 2017-йилги жаҳон чемпионати иштирокчиси ҳисобланади.

Назакат Азизова
Шахсий маълумотлари
Жинси Аёл
Таваллуд пайтидаги исми Нəзакəт Əзизова
Фуқаролиги Ozarbayjon bayrogʻi Озарбайжон
Таваллуд санаси 1997-йил 21-июн (1997-06-21) (29 ёш)
Спорт
Қайси спорт дзюдо
Спорт мукофотлари
Гран-при
Бронза Анталия 2017 52кг гача
Ислом бирдамлик ўйинлари
Кумуш Боку 2017 52кг гача
Кумуш Боку 2017 жамоа

Таржимаи ҳол

Назокат Азизова 1997-йил 21-июнда Озарбайжонда туғилган.  

2016-йилнинг декабр ойида Азизова дзюдо бўйича Озарбайжон чемпионатида 52 кг гача бўлган вазн тоифасида иштирок этиб, ғалаба қозонди[1].

2017-йилги Ислом бирдамлик ўйинларида

2017-йил апрел ойида Назокат дзюдо бўйича Анталия Гран-присида бронза медалини қўлга киритди[2], Тбилисидаги Гран-прида эса биринчи баҳсдаёқ британиялик Келли Эдвардсга имкониятни қўлдан бой бериб қўйди[3]. 2017-йилда Назокат Азизова Озарбайжон терма жамоаси таркибига кирди ва май ойида Боку шаҳридаги “Ислом бирдамлик ўйинлари-2017”да иштирок этди. У ерда 52 кг гача бўлган вазн тоифасида финалга чиқди ва туркиялик Ирем Коркмазга енгилиб, кумуш медалга сазовор бўлди[4].

Жорий йилнинг июн ойида Лейбнис шаҳрида дзюдо бўйича 21 ёшдан катта бўлмаган қизлар ўртасида ўтказилган Европа кубогининг бронза медали учун кечган жангда голландиялик Даник Янссен Азизовани мағлубиятга учратди[5]. 2017-йилнинг июл ойида у дзюдо бўйича 21 ёшдан катта бўлмаган қизлар ўртасида Прага[6] ва Берлин[7] шаҳарларида ўтказилган Европа кубогида ғалаба қозонди.

2017-йил август ойида Будапештда ўтказилган жаҳон чемпионатида иштирок этди. Биринчи баҳсда у марокашлик спортчи Икрам Соукатани мағлуб этди, аммо кейин косоволик дзюдочи Дистра Красничига имкониятни қўлдан бой берди[8].

Манбалар

Ҳаволалар