Назруллаев Нурилла (1870 - Самарқанд — 1939) — самарқандлик ёғоч ўймакори. Отаси уста Назрулладан ҳунар ўрганган. Н. меҳнат фаолиятида ислимий ва паргари усулларини, чока пардоз, пахпардозларни унумли қўллаган; уйма нақшлар устаси сифатида шуҳрат қозонган. У безаган эшик, дарвозалар кўркамлиги, жозибали нақшлари билан диққатга сазовор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил