Neʼmat Arslon
- Википедияда исми Неъмат бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Неъмат Арслон (1941-йил 7-июн Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, Такия қишлоғи) – ўзбек адиби. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси[1].
| Неъмат Арслон | |
|---|---|
| Таваллуди |
1941-йил 7-июн |
| Касби | ёзувчи |
| Ижод қилган тиллари | ўзбек тили |
| Фуқаролиги |
|
| Жанр | наср |
Таржимаи ҳоли
Неъмат Арслон 1941-йил 7-июн куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Мираки қўрғончаси яқинидаги Такия қишлоғида дунёга келди. У 1965-йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. 1971—1980-йиллардан бошлаб „Ўзбекистон адабиёти ва санъати“ газетаси, „Ёшлик“, „Шарқ юлдузи“ журналларида ҳикоя, қисса, романлари нашр этила бошлади.
Ижоди
Неъмат Арслоннинг дастлабки „Осмонни ким кўтариб туради?“ номли ҳикояси „Ўзбекистон адабиёти ва санъати“ газетасида нашр этилди. Шундан сўнг „Маҳмашариф хабардор“, „Аёл сувратига чизгилар“, „Бир йигитнинг хаёли“, „Қуёшнинг кўз ёшлари“, „Денгизда сузарди бир кема“, „Кафолат“, „Қўмондон“ номли асарлари бирин-кетин чоп этилди. Адибнинг иккинчи китоби „Аёл сувратига чизгилар“ деб номланди. Бу китобга „Муҳаббат ўйини“, „Осмоннинг бўёғи“, „Аравакаш“, „Оққанотли капалак“, „Энага“, „Буғдойзорда“, „Бетакрор ҳилқат“ каби бир қатор ҳикоялар жамланган[2]. У ўтган асрнинг 90-йилларида модернизм[3] йўналишида „Адам водийси“, „Мавҳумот“ номли романларини ёзди. Неъмат Арслон ўз асарлари ҳақида шундай дейди: „Мен ҳар бир асаримни жаҳон адабиёти асарларига хос қилиб ёзишга ҳаракат қиламан. Баъзида ҳаёт ташвишларидан чарчасам, асарларимдаги ўзим яратган Кешкаш шаҳрига қочиб кетаман. Унинг кўчалари, ҳиёбонлари, ўзим яратган шу шаҳар кишилари даврасида яшайман“.
Оиласи
Адибнинг бобоси Мулла Тўрабой – адабиётни яхши биладиган араб, форс тилларида гаплаша оладиган киши. Онаси Нусрат ая адабиётга қизиқувчан аёл бўлган. Иштиёқи келганда Муқимийдан, Фурқатдан, Навоий ва Ҳофиздан шеърлар айтарди. Икки тоғаси – Абдурашид ва Худойберди ҳам ҳаётини адабиёциз тасаввур эта олмайдиган кишилар.
Манбалар
- ↑ "Неъмат Арслон (1941) – www.зиёуз.уз" ҳттпс://зиёуз.уз/озбек-насри/немат-арслон/
- ↑ "Неъмат Арслон. Аширит|Хуршид Даврон кутубхонаси" ҳттпс://кҳ-даврон.уз/кутубхона/узбек/немат-арслон-аширит.ҳтмл
- ↑ Модернизм – (италянча модернисмо — „замонавий оқим“; лотинчадан келиб чиққан модернус — „замонавий, янги“) ХИХ асрнинг иккинчи ярми, ХХ асрнинг 50—60-йилларида Европа, АҚСҲ адабиёти ва санъатида ривож топган оқим ва йўналишларнинг умумий номи.