Neʼmatlar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Неъматлар — кишиларнинг кундалик ҳаётий эҳтиёжларини қондиришга, уларга наф беришга қодир бўлган жами нарсалар. Н. истеъмол Н.лари (кишиларнинг бевосита эҳти-ёжларини қондиради), ресурслар (истеъмол Н.лари ишлаб чиқариш учун зарур Н.)га; ўз тузилмасига кўра, хусусий ва иж-тимоий Н.га бўлинади. Хусусий Н. якка истеъмол этиладиган, ижтимоий Н. бутун жамият фойдаланиши мумкин бўлган, истеъмолда чеклаш бўлмаган Н.дир (қаранг Моддип фаровонлик). Н. истеъмолга очиклиги жиҳатидан меъёрий (истеъмолчиларнинг да-ромадлари ўсишига қараб истеъмол қилиниши, талаб ортиб борадиган Н.) ва чекланган (ноёблиги ёки миқ-дори чекланганлиги сабабли ишлаб чиқариш ва тақсимлаш зарур бўлган Н.)га бўлинади. Чекланган Н.га талаб уларнинг миқдоридан анча ортиқ бўлгани учун ҳам улар нархга эга бўлади. Ҳаво, қуёш нури кабиларни истисно қилганда амалда барча Н. чекланган Н. сирасига киради.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |