Neapol (shahar)
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Неапол — Италиянинг жан. қисмидаги шаҳар. Неапол қўлтиғи соҳилида, Везувий вулкани этагида жойлашган. Кампания вилояти ва Неапол про-винсиясининг маъмурий маркази. Мамлакат жанубидаги муҳим иқтисодий ва маданий марказ. Аҳолисининг сони бўйича мамлакатда 3-ўринда (2001-йилда 993,3 минг киши), атрофидаги шаҳарлар билан бирга Катта Неапол агломерациясини ташкил этади. Транспорт йўлларининг йирик тугуни, денгиз порти (йилига 15 млн.т юк ортиб-туширилади). Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Катта Н. — йирик саноат маркази: нефтни кайта ишлаш, нефт кимёси, металлургия, машинасозликнинг турли соҳалари (жумладан, кемасозлик, при-борсозлик, станоксозлик, самолёцозлик, автомобилсозлик), электротехника ва радиоэлектроника саноатлари ривожланган. Озиқ-овқат, тўқимачилик, қоғоз, семент саноати корхоналари мавжуд. Н. — халқаро туризм марказларидан бўлгани сабаб-ли, аҳолининг кўп қисми хизмат кўрсатиш соҳасида банд. Н.даун-т, вулканология ст-яси, расадхона, опера ва драма театрлари, миллий музей, ба-диий галерея, ботаника боғи, денгиз аквариуми бор.
Н.— қадимда юнонлар қишлоғи бўлган. Милоддан аввалги 327—326 йилларда Рим империяси эгаллаган. Н. — Италиянинт қад. юнон маданият марказларидан бири бўлган. 1193-йилда Сицилия қирол-лигига қўшиб олинган, 1266-йилдан унинг пойтахти. 1282—1442 ва 1501— 04 йилларда Неапол қироллиги пойтахти. 1860-йилдан Бирлашган Италия қироллиги таркибида. Меъморий ёдгорликлардан илк христиан катакомбалари (ИИ—В асрлар), қасрлар (ХИИ—ХВ асрлар), готика черкови (ХИИИ аср), собор (ХИИИ—ХХ асрлар), саройлар, монастир ва бошқа сақланган. Ҳарбий денгиз базаси.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Италия географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |