Neapol universiteti
Неапол университети – Италиянинг қадимги университетларидан бири. 1224-йил Неапол шаҳрида Сицилия қироллигининг давлат университети сифатида ташкил этилган. Тиббиёт, математика, физика, табиий фанлар, фармакология, муҳандислик, меъморлик, агрономия, ветеринария, ҳуқуқ, иқтисодиёт, филология, фалсафа ва бошқа соҳалар бўйича мутахассислар тайёрлайди. 100 мингдан ортиқ талаба таълим олади. Кутубхонаси (1615-йил ташкил этилган)да 1 млнга яқин асар сақланади[1].
| Шиори | Илмларни сингдириш ва билимларни тарқатиш |
|---|---|
| Асос солинган санаси | 1224-йил 5-июн |
| Ректори | Профессор Маттео Лорито |
| Талабалари | 71799 нафар (2022) |
| Бакалавриат | 42287 нафар (2022) |
| Магистратура | 29512 нафар (2022) |
Тарихи
Неапол университети Федерико ИИ Сицилия қироли ва Муқаддас Рим императори Фридрих ИИ томонидан 1224-йил 5-июнда ташкил этилган. Бу дунёдаги энг қадимги олий таълим ва тадқиқот муассасаси ҳисобланади. Энг машҳур талабаларидан бири Рим-католик диншуноси ва файласуфи Томас Аквинский.
Бинолари
Университет асосий компусга эга эмас. Коллежлари, бўлимлари, турар жой ва бошқа обектлари Неапол ва Портики шаҳарларида жойлашган. Университет улкан меъморий меросга эга[2][3].
Шифохонаси
Азиэнда Оспедалиэра Университариа Федериcо ИИ (Федериcо ИИ Университет касалхонаси) номи билан танилган муассаса, халқ тилида Неапол поликлиникаси деб аталади. Шифохона 1972-йилда ташкил этилган бўлиб, поликлиника – шифохона мажмуаси сифатида фаолият юритади. Поликлиника ҳам соғлиқни сақлаш эҳтиёжларига хизмат қилиш билан биргаликда университетда ўқитиш бино вазифасини бажаради. Дарҳақиқат, Федерик университети тиббиёт ва жарроҳлик факултетининг ўқув бинолари ушбу муассасада жойлашган.
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Ил патримонио арчитеттониcо делл'Атенео Фридериcиано. Наполи: Арте Типографиcа Эдитриcе, 7 Аугуст 2023. ИСБН 978-88-87375-60-2.
- ↑ „Патримонио иммобилиаре делл'атенео“.