Небитдоғ — Туркманистоннинг ғарбидаги гумбазсимон қирлар. Катта Болхон тизмасидан жан.-ғарбда. Н. қадимда денгиз суви билан қопланган Кўлкор ёки Бобохўжа шўрхогидан орол кўринишида кўтарилиб турган. Мутлақбал. 39 м. Н. учламчи давр (неоген)нинг юмшоқ қизил жинсларидан таркиб топган. Н. атрофида нефт конлари бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил