Нефертити (қад. мисрча — соҳибжамол келмоқда) — милоддан аввалги ХИВ аср бошидаги Миср маликаси (подшоси), Аменхотеп ИВ нинг хотини. Эри ўтказган диний ислоҳотларда иштирок этганлиги тахмин килинади; унинг исми ислоҳотлардан сўнг Нефер — Неферу — Атон ("Атоннинг гўзаллар гўзали") деб ўзгартирилган. 1912-йил Амарнада Н.нинг ҳайкалтарош уста Тутмес томонидан нафис ишланган ҳайкаллари топилган (Қоҳира ва Берлин музейларида сақланади).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил