Nefridiylar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Нефридийлар (юн. непҳрос — буйрак) — умуртқасиз ҳайвонларнинг айириш органи; осморегулясия, моддалар алмашинуви маҳсулотларини, баъзан жинсий маҳсулотларни организмдан чиқариш функсиясини бажаради. Нефридийлар Кўп марта тармокланган эпителий найчаларидан ёки найчалар системасидан, тубан кўп тукли ҳалқалиларда эса ҳар бир бўғимда бир жуфтдан жойлашган метанефридийлардан иборат. Ҳар бир метанефридий найининг воронкага ўхшаш кенгайган учи тана бўшлиғида жойлашган. Най бурилиб, навбатдаги бўғимга ўтади ва тери юзасига очилади. Нефридийлар. сони 1 дан бир неча 100 тагача бўлиши мумкин. Бирмунча содда тузилган протонефридийларнинг танаси ичида жойлашган қисми ёпиқ соленоситлардан иборат. Метанефридийларда соленоцитлар бўлмайди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |