Nefrologiya
Нефрология асосан буйракларнинг мутахасислари бо'лади(юн. непҳрос — буйрак ва логос —фан) — тиббиётнинг бир бўлими; буйракнинг тузилиши ва фаолияти, касалликлари: буйракнинг туғма касалликлари (буйрак гипоплазияси, буйрак аплазияси ва бошқалар), ирсий касалликлари (тубулопатиялар, оилавий ирсий нефрит ва ҳоказо), орттирилган касалликлари (гломерулонефрит, пиелонефрит, нефролитиаз ва бошқалар) нинг юзага келиш сабаб ва механизмларини, уларнинг олдини олиш ва даволаш чора-тадбирларини ўрганади.
Н. фан сифатида ХХ асрнинг 50—60-йилларида ажралиб чиқди. Унинг фан сифатида ривожланишида буйрак ултра тузилишини ўрганишдаги, буйрак фаолиятини экспериментал текширишлардаги ютуқлар, экспериментал ва клиник иммунологиядаги янгиликларнинг аҳамияти катта. Н.га гломерулонефритни ўрганган инглиз Р.Брайт асос солган (1927).
Охирги 30 йил ичида кўпгина буйрак касалликларининг табиати аниқланди, янги иммунтикловчи дорилар ишлаб чиқарилди, ирсий ва туғма касалликлар аниқланди, сунъий буйрак ва буйрак трансплантацияси қўлланила бошланди. Н. масалаларини клиницистлар, морфолог, физиолог, уролог ва бошқа мутахассислар ҳамкорликда ўрганади. Н. урология ва трансплантацион хирургия билан чамбарчас боғланган.
Ҳозирги Ўзбекистонда барча тиббиёт институтларида Н. фан сифатида ўқитилади ва шу институтлар таркибида Н. бўлимлари фаолият кўрсатади. Тошкентда ва бошқа йирик шаҳарларда Н. марказлари бор.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |