Нефросклероз (юнонча: непҳнос — буйрак, склеросис — зичлашиш) — буйракни бириктирувчи тўқима қоплаб кетиши натижасида унинг қаттикдашиши ва "буришиб" қолиши. Гипертония, пиелонефрит, буйрак сили, гломерулонефрит, буйрак-тош касаллиги (нефролитиаз) ва бошқаларда кузатилади. Н.да, асосан, буйракнинг майда артериялари (арте-риолалари) шикастланади, улар буришиб қолиб парчаланади, натижада буйрак эпителийси нобуд бўлади. Асосан, тузсиз парҳез ва касаллик аломатларига қараб доридармонлар буюрилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил