Neft kimyosi
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Нефт кимёси — кимё фанининг бир бўлими, нефт ва табиий газ компонентларининг таркиби, тузилиши, хоссалари ва кимёвий ўзгаришларини, шунингдек, уларни қайта ишлаш жараёнларини ўрганади. Нефт кимёси соҳасидаги илк тадқиқотлар ХИХ асрнинг охирги чорагида (тахминан 1880-йил) бошланган бўлиб, бу вақтга келиб дунё миқёсида нефт қудуқдаридан йилига 4—5 млн.тонна нефт чиқарилган. Нефтни термик крекинглаш пайтида ажралиб чиқадиган газлардан синтез йўли билан олинган изопропил спирт (1920, АҚСҲ)Нефт кимёсининг саноат миқиёсидаги биринчи маҳсулоти эди. 1950—1960-йилларда тошкўмирга нисбатан нефт-газ хом ашёларидан органик синтезда кўпроқ фойдаланиш Нефт кимёсининг кимёвий-илмий тадқиқотлардан мустақил йўналиш сифатида ажралиб чиқишига сабаб бўлди. Нефт кимёсининг бош масаласи — нефт ва табиий газ компонентларини (асосан, углеводородлар, турли ёнилғилар, сурков мойлари, мономерлар, эритувчилар, сирт фаол моддалар ва бошқа олишда қўлланиладиган катта миқдордаги органик маҳсулотлар) қайта ишлаш жараёнларини ўрганиш ва самарали усулларини топишдан иборат. Шу мақсадда Нефт кимёси нефт углеводларининг таркиби, тузилиши, хоссалари, углеводородлар аралашмалари ва нефт таркибидаги гетероатом бирикмаларнинг ўзгаришини текширади. Нефт кимёси муаммоларни ечишда органик ва физик кимё, математика, иссиқлик техникаси, кибернетика ва бошқа фанларнинг усуллари ҳамда ютуқларидан комплекс фойдаланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |