Nefud
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Нефуд — Арабистон ярим оролидаги бир неча қум чўллари. Саудия Арабистони ҳудудида. Энг йириклари: Катта Нефуд, Кичик Нефуд ва Нефуд-Даҳи.
Катта Н ефуд Арабистон ярим оралнинг шим. қисмида жойлашган. Майдони 670 минг км². Узунлиги 500 км, эни 300 км гача. Баландлиги 600–1000 м ли платода жойлашган бўлиб, қум тепалар ва тошлоклардан иборат. Қуруқ ўзан кўп. Иқлими тропик, кескин континентал иқлим. Январнинг ўртача температураси 10° дан юкрри (баъзан —11° гача пасаяди), июлники 30° (максимал температура 54°). Йиллик ёғин 100 мм. Кучли шамоллар эсади. Ўсимликлари сийрак. Сиртлон, чиябўри, ке-мирувчилар, калтакесаклар яшайди. Чекка қисмида қудуқ ва воҳалар бор, кўчманчи чорвачилик ривожланган (қўй, туя боқилади). Кичик Нефуд (Даҳно) Арабистон ярим оралнинг марказий қисмидаги чўл, Катта Нефуд билан Руб ул-Холи чўллари оралиғида. Узунлиги 1200 км, эни 20–70 км. Ўртача баландлиги 450 м.
Қум уюмлари кўчиб юради. Ўсимлиги жуда сийрак. Нефуд-Даҳи Арабистон я. о.нинг марказий қисмида. Узунлиги 500 км, эни 100 км гача. Ўсимлиги жуда сийрак, қум уюмлари кўчиб юради[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |