Некробактериоз, некробациллёз — уй ҳайвонлари ва кўпгина ёввойи ҳайвонларда учрайдиган юқумли касаллик. Касалликни Бактериум невропҳорум бактерияси қўзғатади. Бактерия ташқи муҳитга чидамсиз, қуёш нури таъсирида тез ўлади. Н. билан кўпроқ қўй, сигир, от, товуқ (аксарият жўжалар) касалланиб, одамга ҳам юқиши мумкин. Касаллик манбаи — касал ҳайвонлар. Бактерия нафас йўли ва шикастланган тери ёки шиллиқ пардалар орқали организмни заҳарлайди, натижада тўқималарда моддалар алмашинуви бу-зилади ва майда кон томирларида тромблар, ички органларда эса метастазалар пайдо бўлади. Касаллик катта ёшдаги ҳайвонларда сурункали, ёшларида эса шид-датли ўтади. Кўпинча туёқоралиғи, туёқнинг юмшоқ қисмлари, қўзиларнинг лаблари, бурун қанотлари, оғиз шиллиқ пардалари шишиб, яра бўлади. Кейинчалик шу жойларда қон аралаш йирингли суюклик тўпланиб, тўқималар ирийди. Касал ҳайвон озади, ўлади.

Касаллик эпизоотологик ва клиник маълумотларга асосланиб, бактериологик текшириш билан аниқланади.

Олдини олиш: ҳайвонларни бо-қишда ветеринария-санитария қридаларига риоя қилиш; уларни тўлақонли озуқалар билан таъминлаш; молларни ботқоқланган яйловларда боқмаслик. Касал ҳайвонлар ажратиб олинади ва даволанади, тузалиши қийин бўлганлари сўйилади. Зарарланган орган ва тўқималар йўқотилади. Гўштини чекловларсиз истеъмол қилиш мумкин.

Даволаш: зарарланган жойлар хирургик йўл билан даволанади, антибиотиклар, сулфаниламидлар, касалликнинг бошланиш даврида калий перманганатнинг 3% ли спиртли эритмаси қўлланади. Касаллик тарқалган хўжаликда карантин эълон қилинади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил