Некробиоз (юн. некрос — ўлик ва биосис — ҳаёт) — ҳужайра ва тўқималарда улар нобуд бўлишидан олдин юз берадиган ўзгаришлар. Н. моддалар алмашинувининг бузилиши билан боғлиқ ҳолда ҳужайрада ёғ ва ёки б. моддаларнинг айнишига олиб келиши ва аксинча, бўлиши мумкин (қаранг Дистрофия). Ҳужайра ядросидаги ўзгаришлар (ка-риопикноз, кариорексис, кариолизис), ситоплазмалар ёпишқоқлигининг бузилиши Н.нинг асосий белгиларидандир. Касаллик қўзғатадиган омилларнинг узоқ вақт таъсир этиши ва организмдаги нохуш ҳолатлар дистрофик ўзгаришларнинг некроз билан тугалланишига олиб келади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил