Nekropol
Некропол (юн. некрос — ўлик, поллс — шаҳар) — қадимги қабристон.
Антик ва илк ўрта асрларда
Бу атама антик ва илк ўрта асрлар давридаги қабристонларга тааллуқли. Некрополлар шакли, тузилиши, кўмиш одати, ижтимоий-этник буюмлари билан бир-биридан ажралиб туради. Некрополлар тошдан ва тупроқдан кўтармали ёки кўтармасиз қилиб қурилган. Улар ер ости ва ер усти мақбараларга ажралади. Некрополлар катакомба, ўра шаклида бўлиб, тош, ёғоч ёки ғишт билан ўралган. Сағана, муғхона, эҳром ва мақбаралар тошдан, пишиқ ёки хом ғиштдан ишланган. Некрополга мурдалар куйдирилиб ёки ўз ҳолича кўмилган. Мурдани куйдирмасдан кўмишнинг турли хиллари бўлиб, мурдалар қай ҳолатда ётқизилиши қўшиб кўмиладиган асбобларга кўра, бир-биридан ажралиб туради. Куйдириб кўмишда мурдани куйдиргандаги кулни қабрга тўкиб ёки бирон идишга солиб, баъзан, ҳар хил буюмлар қўшиб кўмилган.[1]
Мусулмон некрополлари
Мусулмон некрополлари ИХ—Х асрлардан пайдо бўла бошлаган. Уларни пайдо бўлиши асосида, одатда, мозорлар ёки қадамжолар турган[2].
Бухоро некрополлари
Бухорода некрополлар пушта деб номланган. ХХ асрнинг бошларида улардан баъзиларининг ёши 1000 йилдан ошган. Сўнгги тадқиқотларга кўра, Бухорода 70 дан ортиқ катта ва кичик некрополлар бўлган. 1910-йилларда уларнинг умумий майдони Бухорода — 19,5 гектарни (шаҳар умумий майдонининг 12%) ва шаҳар қалъасининг ташқарисида 44 гектрни ташкил этган. 1928-йилда Бухородаги қабристонларнинг барчасида ва шаҳар қалъаси ташқарисидагиларнинг бир қисмида дафн этиш ман этиб қўйилган. 1940—1970-йилларда эса уларнинг деярли барчаси бузиб ташланган[2].
Манбалар
Адабиётлар
- Некрасова Е.. Погребальные сооружения некрополей Бухары и Бухарского оазиса.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Тарихга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |