Nelli Uvarova
Нелли Владимировна Уварова (1980-йил 14-март, Мажейкяй, Литва ССР, СССР) – рус театр ва кино актрисаси, дубляж устаси. „Не родис красивой“ телесериалидаги Катя Пушкарева роли билан машҳур.
| Нелли Уварова | |
|---|---|
![]() | |
| Таваллуди |
русча: Нелли Владимировна Уварова 1980-йил 14-март |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | актриса |
| Фаолият йиллари | 1999-йилдан |
Биографияси
Дастлабки йиллар
1980-йил 14-мартда Литванинг Мазеикай шаҳрида рус-грузин- арман оиласида туғилган[1][2][3].
Отаси – Владимир Георгиевич Уваров – технологик муҳандис, онаси – Галина Григориевна Уварова (турмуш қуришдан олдин[4] фамиляси Халатова бўлган), касби бўйича иқтисодчи, собиқ спортчи, асосий мутахассислиги бўйича ишлашдан ташқари, у бадиий гимнастикадан дарс берган. Катта опаси Елена – дизайнер.
Оила онасининг ота-онаси яшаган Тбилисига кўчиб ўтганда Нелли икки ёшда бўлган. У 9 ёшида Грузия сиёсий беқарорлик даврига келиб қолган, бу этник низолар ва фуқаролар урушига айланиб кетган. Оила бу оғир шароитда 5 йил яшаган. 1994-йилда улар Москвага кўчиб ўтишган ва у ерда уй-жой, пул ва ишсиз қочқин мақомини олишган. Аммо аста-секин барча қийинчиликларни енгиб ўтишган. 1997-йилда Нелли мактабни тугатган ва ВГИКнинг актёрлик бўлимига ўқишга кирган.
Актриса ВГИКни 2001-йилда тугатган.
Карераси
Нелли Уварова 1999-йилдан бери турли хил филмларда рол ўйнаб келади.
Актриса 2001-йилдан бери Россия Академик Ёшлар Театрида (РАМТ) хизмат қилади, у ерда „Волшебнике изумрудного города“ филмидаги Эллидан тортиб „Береге Утопии“ филмидаги Натали Герценгача турли хил ролларни ижро этган. Нелли Уварова Россия Академик Ёшлар Театрининг (РАМТ) етакчи актрисаларидан бири[5] ҳисобланади.
„Замонавий жамиятда ўзини тутиш қоидалари“ яккахон спектакли учун Нелли 2004-йилда „Камалак“ халқаро фестивалида энг яхши актриса учун мукофотига сазовор бўлган. Бундан ташқари ушбу спектакл чиққандан сўнг, актриса „Олтин ниқоб“ мукофотига номзод ҳам бўлган.
Актриса 2005-йилда „Не родис красивой“ сериалининг бош ролига таклиф қилинган ва унда „мафтункор хунук қиз“ – Екатерина Пушкарева ролини ўйнаган. Суратга олиш жараёнларида у синглиси Елена Уварова билан бирга ишлаган. Елена – костюмлар дизайнери.
2006-йилда Нелли Уварова иштирокидаги биринчи тўлиқ метражли филм („Бумере“ эпизодини ҳисобга олмаганда), Карен Оганесяннинг „Я остаюс“ филми чиққан.
Актриса 2007-йилда СТС (Россия) ва „1+1“ (Украина) каналларида муваффақиятли намойиш этилган 40-қисмли „Атлантида“ сериалида Вера ролини ўйнаш учун таклиф олган.
2011-йилда у „Наивно? Очен“[6] ижтимоий бизнес лойиҳасининг ғоявий илҳомлантирувчиси ва ташкилотчиси бўлган. Интернет-дўкон биринчи 21-сонли коллеж ижодий устахоналарида малака ошириш курсидан ўтаётган оғир ногирон болалар маҳсулотларини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган. Кейин улар ўзларининг ишлаб чиқариш ва ижодий устахоналари, иш жойлари ва ўзларининг дўконларига эга бўлганлар.
Нелли 2016-йилда раққоса Евгений Раев билан биргаликда Россия телеканалининг „Танси со звёздами“ кўрсатувида иштирок этган. Уларнинг жуфтлиги ушбу лойиҳада 2-ўринни эгаллаган ва томошабинлар олқишига сазовор бўлган[7].
Шахсий ҳаёти
Актрисанинг биринчи турмуш ўртоғи режиссёр Сергей Пикалов[8] бўлган. Уларнинг турмуши 2005-йилдан 2009-йилгача давом этган. Сергей Пикалов билан ажрашгандан сўнг 2001-йилда Нелли иккинчи турмуш ўртоғи актёр Александр Гришин билан оила қурган[9]. Уларнинг фарзандлари:
Қизи Ия (2011-йил 7-апрелда туғилган).
Ўғли Игнатиус (2016-йил 1-ноябрда туғилган)[10].
Видеолардаги сёмкалари
- 1998-йил – „Ребята с нашего двора“ (Любе)
- 2005-йил – „(Юлия Савичева)“
Овозлаштириш
- 2004-йил – „Марина Цветаэва. Страсти по Марине“
- Лйсистрата
- Зумрад шаҳар сеҳргар – Эллиэ
- Артур ва Минимойлар – Малика Селения
- Wитдан вой – Элизабет
Манбалар
- ↑ „Сердечные тайны Нелли Уваровой“. 2022-йил 23-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 23-декабр.
- ↑ „Зов крови: Нелли Уварова возвращается в Грузию | КМ.РУ“. 2013-йил 9-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 26-феврал.
- ↑ „Страсти и тайны Нелли Уваровой (фото)“. 2013-йил 5-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 26-феврал.
- ↑ Нелли Уварова: „Ереван я не увидела, но окунулас в приключениэ…“
- ↑ „Уварова Нелли Владимировна“. 2020-йил 19-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 7-феврал.
- ↑ „Наивно? Очень: могут ли зарабатывать социальные проекты“. www.форбес.ру. 2016-йил 11-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 11-март.
- ↑ „«Танцы со звёздами» — финал!“. 2020-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 20-феврал.
- ↑ „Нелли Уварова: «Не стоит делать из внешности культ!»“ (2012-йил 17-сентябр). 2015-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 27-март.
- ↑ „История любви Нелли Уваровой и Александра Гришина: «Однажды нам не захотелось расставаться»“ (2014-йил 26-ноябр). 2015-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 27-март.
- ↑ „Нелли Уварова беременна вторым ребенком“. 2016-йил 3-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 2-сентябр.
