Nelson Mandela


Нелсон Ролиҳлаҳла Мандела (18 июл, 1918 йилда туғилган, Куну, Умтата яқинида)/ 2013.5.12 — 10 май 1994 йилдан 1999 йилгача — ЖАР президенти, апартеид нинг мавжуд бўлган давридан бошлаб инсон ҳуқуқлари учун кураш олиб борган энг машҳур активистлардан бири, шу сабабли у 28 йил қамоқда ўтирган, 1993-йил дунё Нобел мукофоти совриндори.
Талабалик даврида турли намойишларда қатнашган, кейинчалик Ёҳаннесбургда муҳаррир бўлиб ишлаган ва Витватерсран Университетига ўқишга кирган. 1944 йил Африка Миллий Конгреси ёшлар лигасини яратишда қатнашган. Кейинчалик, курашнинг кучайиб бориш туфайли, „М режа“ деб номланувчи режа ишлаб чиқади, унга кўра АМК ячейкалари яширинишган. 1952 йил Мандела ўз ўртоғи Оливер Тамбо билан бирга қоратанлиларни бошқарувчи биринчи қонуний фирмани ташкил этишади. 1961 йилда АМК радикал қанотни бошқаради, „Умкхонто ве сизве“, давлатга қарши сиёсий саботаж бошлайди. 1968 йил ноябрда Мандела қамоққа олинади ва Роббен Айленд қамоқҳонасида бутун умрга озодликдан маҳрум этилади.
1948 йил секретар ва АМКда икки марта президент бўлган(1950 ва 1991 йилларда). 50 дан ортиқ халқаро Университетлар аъзоси. 1990 йил 18 февралда Мандела қамоқ жазосидан озод этилади, 11 февралда ярашиш ва қуролли қаршилик кўрсатиш тўҳтатилиши ҳақида эълон қилади.
1999 йил ЖАР президентлик лавозимидан кетгач, ВИЧ ва ОИТС муаммоларига катта эътибор бера бошлайди. Экспертлар фикрига кўра ЖАР да ҳозирги кунда ОИТС билан касалланганлар беш миллионни ташкил этади, бу кўрсаткич бошқа барча давлатлардан кўп.
Манделанинг катта ўғли Макгахо Мандела ОИТСдан вафот этгач, Нелсон Мандела дунёни ушбу касалликка қарши кураш олиб боришга даъват этади.
Оила
- Макгахо Мандела — катта ўғли, 2005 йил ОИТС кассаллиги туфайли 54 ёшида оламдан ўтган.
- Тембекиле — Мандела кичик ўғли, Мандела қамоқда жазо ўтаётган пайтда автоҳалокатда вафот этган. Мандела қамоқҳонада 27 йил умрини ўтказган.
- Ҳозир Манделанинг уч қизи қолган: биттаси- биринчи рафиқаси Эвелиндан ва иккитаси- иккинчи рафиқаси Виннидан.
- Эвелин Макгаҳонинг онаси эди. Шунингдек ўтган йили Макгаҳо рафиқаси-Зонди вафот этади.
Ҳаволалар
- Нелсон Мандела — Биограпҳй ат Нобелпризе.орг
- Нелсон Мандела Фоундатион
- Нелсон Мандела Чилдренъс Фунд[сайт ишламайди]
- Нелсон Мандела Чилдренъс Фунд (Cанада) (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-04-08 санасида архивланган)
- Тиме 100 профиле (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-04-22 санасида архивланган)
- Мандела: Ан Аудио Ҳисторй
- Мандела: Сон оф Африcа, Фатҳер оф а Натион Доcументарй & Соундтраcк(Wайбаcк Мачине сайтида 2006-10-15 санасида архивланган) (Wайбаcк Мачине сайтида 2006-10-15 санасида архивланган)
- Нелсон Мандела: Ҳелпинг Орпҳанс ин Соутҳ Африcа(Wайбаcк Мачине сайтида 2008-01-07 санасида архивланган) (Wайбаcк Мачине сайтида 2008-01-07 санасида архивланган)
- Тҳе Элдерс
- Тҳе Арт оф Нелсон Мандела(Wайбаcк Мачине сайтида 2009-05-16 санасида архивланган) (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-05-16 санасида архивланган)
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Давлат етакчиси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |