Neman
| Неман | |
|---|---|
| литовча: Немунас олмонча: Мемел беларусча: Нёман русча: Неман | |
Алитус шаҳри яқинида | |
| Тавсиф | |
| Узунлиги | 937 |
| Майдони | 98 200 км² |
| Жойлашуви | |
| Давлат | |
Неман, Немунас ёки Мемел (литовча: Немунас; олмонча: Мемел ; беларусча: Нёман; русча: Неман) — Беларус, Литвадаги дарё (қисман Россия Федерациясининг Калининград вилояти ҳудудидан оқади). Узунлиги 937 км, ҳавзасининг майдони 98200 км². Минск қирларининг жан.дан бошланади. Болтиқ денгизининг Куршский қўлтиғига делта ҳосил қилиб қуйилади. Неман қуйи қисмида икки тармоққа бўлинади: Русне (асосий) ва Гилия. Неман ҳавзасида кичик кўллар кўл. Крр, қуйи қисмида ёмғир сувларидан тўйинади. Ўртача сув сар-фи 678 м³/сек. Декабрда музлайди. Март охирида, айрим вақтда феврал ёки апрелда муздан бўшайди. Асосий ирмоклари: ўнгдан — Березина, Мяркис, Нярис, Нявежис, Дубиса, Юра, Ми-ния; чапдан — Шчара, Шяшупе. Бир-штонасдан қуйилиш жойигача мунтазам равишда кема қатнайди. Ёғоч оқизилади. Неманда Каунас, Гродно, Друскининкай, Алитус, Пренай, Бирштонас, Юрбаркас каби шаҳарлар жойлашган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |