Nematodirozlar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Нематодирозлар — кавш кайтарувчи ҳайвонларда учрайдиган гелминтоз касалликлар. Ҳайвонларнинг ингичка ичакларида паразитлик қилувчи Нематодирус авлодига мансуб нематодалар қўзғатади. Асосан, ёш моллар (қўзилар) касалланади. Касаллик, асосан, яйловларда алиментар йўл билан юқади. Н. қурғоқ, кескин ўзгарувчан иқлимли, тупроқда мис ва кобалт етишмайдиган, лекин бор ва молибден ортиқча бўлган хрлларда муайян ҳудудларда учрайди. Ҳайвон организмида гижжа 21—26 кун давомида жинсий етилади, 5 ойгача паразитлик қилади ва ташқи муҳитга кўплаб миқдорда тухум чиқариб туради. Касал ҳайвонлар ҳолсизланади, ориқлаб, ичи кетади, кўп сув ичади, нафас олиши тезлашади.
Даволаш: нилверм, нафтамон, панакур, фарантел берилади.
Олдини олиш: ҳайвонларни маданий ўтлоқларда боқиш, минерал қўшимчалар қўшилган тўйимли озуқалар бериш.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |