Nematodozlar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Нематодозлар — одам ва ҳайвонларда юмалоқ гижжалар — нематодалар қўзғатадиган инвазион касалликлар (гелминтозлар). Паразитлар барча турдаги умуртқалилар организмининг кўпгина аъзо ва тўқималарини (аксарият овқат ҳазм қилиш аъзоларини) шикастлайди. Ҳайвонлар нобуд бўлади ёки маҳсулдорлиги камаяди, бу билан Н. чорвачиликка катта зиён келтиради. Қулай иқлим шароити (ҳарорат, намлик, оралиқ хўжайин бўлиши, чорва молларини сақлаш қоидаларига риоя этмаслик, шунингдек, уларни даволаш ва профилактика қилиш тузук йўлга қўйилмаганлиги) Н. ривожланишига имкон беради. Катталарга нисбатан болалар кўпроқ касалланади ва уларда касаллик оғир кечади. Одам, паразитнинг етук тухумлари меъда-ичак йўлига ёки личинкалари терига тушганда зарарланади. Н.нинг қуйидаги турлари фарқланади: аскаридоз, анкилостомидоз, энтеробиоз, трихоцефалёз, трихинеллёз ва бошқа
Бошқа гелминтозларга ўхшаш Н. ҳам, асосан, озодаликка эътибор бермаслик оқибатида келиб чиқади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |