НЕМЕТ (Неметҳ) Дюла (1890.2.11, Карсаг) — венгер шарқшуностуркшуноси. Венгрия Фанлар академияси мухбир аъзоси (1922), академик (1935), филология фанлари доктори (1916), Будапешт университетининг профессор (1916—64), Болгария Фанлар академияси ва ГДР Фанлар академияси мухбир аъзоси (1954; 1955), Лондондаги қироллик Осиё жамиятининг фахрий аъзоси (1955). Туркия, Қрим, Кавказ (қумуқлар) ва Волга бўйи халқлари (чувашлар)нинг тиллари, фолклори, адабиёти ва этнографиясини ўрганиш бўйича катта тадқиқотлар олиб борган. Руний ёзув ёдгорликларини шарҳлашдаги хизматлари билан турк-шунослик фанига муносиб ҳисса қўшди. У венгер руний ёзувларининг 16 белгиси туркий руний ёзувларининг тегишли белгиларига жуда яқинлигини, Талас водийсидаги туркий ёзув ёдно-малари билан қарийб ўхшашлигини аниқлади. Шунингдек, Н. Урхун ёзувларининг ўқилишига ҳам тузатишлар киритган. Унинг "Усмоний турк грамматикаси" асари турк тили бўйича муҳим қўлланмадир. Бу китоб 1962-йилда инглиз тилида ҳам нашр этилган. Н.нинг туркий лаҳжалар бўйича кўп йиллик текширишларининг якунлари йирик асари — "Видин турклари"да берилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил