Немис давлат операси (Диэ Деуцче Стаацопер) — Берлиндаги опера театри. 1742-йилда очилган (1918-йилгача Қирол опера театри). Миллий опера санъати ривожланишида муҳим рол ўйнаган; репертуаридан итадян ва франсуз композиторлари билан бирга Л. Бетховен, К. М. Вебер, Л. Шпор, Р. Вагнер, Р. Штраус ва бошқа немис композиторлари асарлари асосий урин олган. Театрда Европанинг энг машҳур дири-жёрлари (В. Фуртвенглер, О. Клемперер, Р. Штраус, Г. Караян ва бошқалар) фаолият кўрсатган. Ҳозир театр немис операсининг энг яхши анъаналарини ривожлантирмоқда ва чет эл мумтоз ва замонавий композиторларининг операларини ташвиқ қилмоқда. Немис давлат операсио. биноси Иккинчи жаҳон уруши даврида қисман бузилган. Қайта тиклангач, 1955-йилда очилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил