Nemis folklori
Германия халқ оғзаки ижоди (фолклори) бир неча асрлар давомида Германияда шаклланган халқ анъанасидир. Германия ўз тарихининг аксарият қисмида кўплаб давлат тузилмаларига бўлиниб кетгани ҳисобга олинса, бу атама ҳам бевосита Германиянинг ўзига, ҳам барча немис тилли мамлакатларнинг фолклорига нисбатан қўлланилиши мумкин. Ушбу кенгроқ таърифга Австрия ва Лихтенштейн, шунингдек, Швейсария, Люксембург, Белгия ҳамда Италиянинг немис тилли ҳудудлари фолклори ҳам киради.
Хусусиятлари
Немис фолклори умумий немис мифологиясига бориб тақалгани сабабли Скандинавия ва инглиз фолклори билан кўплаб ўхшаш хусусиятларга эга. Масалан, христианликдан олдинги пантеонлар ва Скандинавия мифологиясидаги мавжудотлар, христиан байрамлари билан боғлиқ сеҳрли образлар ҳамда алоҳида ҳудудга хос афсонавий қаҳрамонлар.
Скандинавияда бўлгани каби, қадимги худоларга бўлган эътиқод йўқолгач, қадимий афсоналарнинг қолдиқлари сақланиб қолган. Буларга қуйидагилар киради:
- Клагмухме (Клагмуҳме) — нолувчи/йиғловчи шарпа (банши);
- Алмаштирилган болалар (Чангелингс) — парилар ёки сеҳрли мавжудотлар томонидан ўғирланиб, ўрнига алмаштириб қўйилган махлуқлар;
- Доппелгäнгер — муайян бир инсоннинг айнан ўзига ўхшаш қиёфасида намоён бўладиган ғайритабиий қиёфадош мавжудотлар;
- Фениксманнлайн (Фенихмäннлеин) ёки Орк каби гномлар ҳамда уларнинг Қирол Голдемар ва Қирол Лаурин каби ҳукмдорлари;
- Элфлар ва уларнинг ҳукмдори — уларнинг подшоҳи Эрлкинг ;
- Фелдгеистер каби дала руҳлари;
- Арвоҳлар ва тирик мурдалар, масалан: Фоерман (Феуэрманн), Ҳеманн, Начзеҳрер, Уҳамл , Wилл-о'-тҳе-wисп) ва Wиэдергäнгер;
- Уй руҳлари, масалан: Коболд (шунингдек, Биэресел, Гüтел, Ҳеинзелмäннчен, Ҳинзелманн, Ҳöдекин, Жаcк о' тҳе боwл, Нис Пук ва Петермäннчен), Драк ҳамда кемаларда учрайдиган Клабаутерманн;
- Рубезал (Рüбезаҳл) каби тоғ руҳлари ва Бергмонх (Бергмöнч) каби кончилик руҳлари ;
- Васвасага солувчи руҳлар: Алп, Маре ва Друде;
- Азобловчи ва қўрқитувчи руҳлар: Ауфҳоcкер, богейман ва Полтергеист;
- Лорелеи ва Рҳинемаиденс каби сув илоҳалари ;
- Оқ либосли аёл руҳлари, масалан, Wеиßэ Фрауэн ва Wитте Wиwер;
- Ёввойи ов (Wилд Ҳунт) ва унинг иштирокчилари: абадий овчилар эwигер Жäгер ёки Тüрст ; ёввойи овчи аёллар Фрау Ҳолле, Перчта ёки Иблиснинг бувиси (Девил'с грандмотҳер) ҳамда содиқ Треуэр Эcкарт ва Ҳеимчен;
- Ўрмон руҳлари, масалан, Мосс пеопле ва уларнинг етакчиси Бусчгроßмуттер, Фäнгген, Счрат ва Ёввойи одам (Wилд ман).
Бундан ташқари, афсонавий ҳайвонлар ҳам мавжуд: Баҳкаув, Беэрwолф, Элwетрицч, Эрдҳенне, линдwорм, Начткрапп, Расселбоcк, Счиэßсчланге, Татзелwурм ва Wолпертингер; шунингдек, афсонавий ўсимликлар: Алрауна (мандраке) ва Иррwурз.
Оммабоп фолклорга қуйидагилар киради: Крампус, Белсниcкел ва Санта Клауснинг қўпол ҳамроҳи Кнечт Рупречт; совғалар бериб кўнгли овланиши керак бўлган Юл ялмоғизи — Лутзелфрау; Чристкинд; Остерҳасе — Пасха қуёнчаси; ва бутпарастлик урф-одатларидан келиб чиққан баҳор байрами — Валпургия кечаси (Wалпургисначт).
Персонажлар фолклорига эса Ҳамелнлик каламуш тутувчи (Пиэд Пипер оф Ҳамелин), Ажал — чўқинтирган ота (Годфатҳер Деатҳ), ҳийлакор Тилл Эуленспиэгел, Бремен созандалари (Тоwн Мусиcианс оф Бремен) ва Фауст ҳикоялари киради.
Тарихи
1871-йилда расман Германия империясига бирлашган давлатларда фолклорнинг ҳужжатлаштирилиши ва сақланиши дастлаб ХВИИИ ва ХИХ асрларда шаклланди. Шундай қилиб, 1851-йилдаёқ ёзувчи Бернҳард Баадер оғзаки мулоқот ва қадимий афсоналар асосида тўпланган фолклор тадқиқотларини „Баден ери ва унга туташ ҳудудларнинг халқ афсоналари“ (Волкссаген аус дем Ланде Баден унд ден ангрензенден Гегенден) номи остида нашр этди. Саксониялик ёзувчи Ёҳанн Карл Август Музеюс (1735–1787) ҳам дастлабки фолклор тўпловчилардан бири эди
Фолклор ўрганилишини Пруссия шоири ва файласуфи Жоҳанн Готтфриэд Ҳердер янада ривожлантирилди. Унинг этник миллатчиликда фолклорнинг тутган ўрни — яъни фолклор тарқоқ немис тилли халқларники эмас, балки бир яхлит немис миллатининг миллий фолклори экани ҳақидаги қарашлари Ака-ука Гримм, Гёте ва бошқаларни илҳомлантирди. Масалан, „Рейн қизлари“ (Рҳине Маиденс) ва Ака-ука Гриммларнинг "Қўрқувни ўрганиш учун йўлга чиққан йигит ҳақида ҳикоя" (Тҳе Сторй оф а Бой Wҳо Wент Фортҳ то Леарн Феар) каби фолклор намуналари Ричард Вагнернинг „Нибелунг узуги“ (Дер Ринг дес Нибелунген) операси учун илҳомлантирувчи манба бўлган.
Wашингтон Ирвингнинг баъзи асарлари — хусусан, "Рип ван Wинкле" ва „Уйқучи водий афсонаси“ („Тҳе Легенд оф Слеэпй Ҳоллоw“) немис халқ эртакларига асосланган.
Германиянинг ўзида бу масаланинг миллатчилик жиҳати Миллий-социализм (нацизм) даврида янада кучайтирилди. Жамес Р. Доw таъкидлаганидек, Национал-социализм ҳукмронлиги остида „фолклор антидемократик, антисоциалистик ва ўта шафқациз террорчилик сиёсатининг тарғибот қуролига айланди“.[1] Фолклоршунослик (Волкскунде) немис маданияти билан тарихий узвийлик ғоясини қўллаб-қувватловчи анъанавий урф-одатларни излаб топиш йўлида сиёсий қурол сифатида мослаштирилди. Шунингдек, „Қонли туҳмат“ (Блоод либел Легенд) афсонаси каби антисемитик фолклор шаклларига ҳам алоҳида урғу берилди.
Манбалар
- ↑ Ҳарт, Мориаҳ (Спринг–Суммер 2009). „"Ревиэwед Wорк: Герман Фолклоре: А Ҳандбоок бй Жамес Р. Доw"“. Wестерн Фолклоре. 68-жилд, № 2/3. 334–335-бет. ЖСТОР 40600558.
Ташқи ҳаволалар
- Жоҳанн Карл Аугуст Мусäус Прожект Гутенберг ДЕ (ин Герман)
- Герман Фаирй Талес анд Фолклоре Cоллеcтед бй Фаирйталес (ин Энглиш)