Немолчи.уз (русча: Немолчи.уз, ўзбекча: Сукут сақлама, инглизча: Дон'т Бе Силент; 2017-йилда ташкил этилган) — Ўзбекистонда юз бераётган аёлларга нисбатан зўравонлик ҳаракатларига қарши курашувчи феминистик лойиҳа. Лойиҳа асосчиси ва директори — Ирина Матвиенко. Немолчи.уз нодавлат нотижорат ташкилоти эмас, балки матбуот нашридир. 2017-йилдан бери шов-шувларга сабаб бўлган бир қанча воқеа-ҳодисалар[1] тафсилотини очиқлаб бориши ортидан халқаро даражада машҳурлликка эришган.

Немолчи.уз
Файл:Немолчи.уз.жпг
Немолчи.уз лойиҳаси расмий логотипи
Лойиҳа мақсади Ўзбекистонда аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолати ҳақида оммани бохабар қилиш
Лойиҳа тури матбуот хизмати
Статус фаол
Жойлашуви Ўзбекистон
Асосчи(лар)и Ирина Матвиенко
Президенти Ирина Матвиенко
Вебсайти Немолчи.уз
Тил(лар)и ўзбекча, русча

Тарихи

Немолчи.уз, дастлаб 2017-йилда Фаcебоок ижтимоий тармоғида ўз фаолиятини бошлаган[2]. Лойиҳанинг асосий вазифаси Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари ҳақида одамларнинг хабардорлигини оширишдан иборат[3]. Лойиҳага мурожаат этувчиларнинг аксари аёлларни ташкил этади[4].

Немолчи.уз ННТ сифатида рўйхатдан ўтмаган. Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотни рўйхатдан ўтказиш осон эмас, бундан ташқари, ННТ иши қаттиқ назорат қилинади. Немолчи.уз сайти матбуот хизмати сифатида рўйхатдан ўтган. Ушбу лойиҳада 10 нафар кўнгилли фаолият юритади (2022-йил)[4].

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан мамлакатда қийноққа солиш, жисмоний ва руҳий зўравонлик билан боғлиқ моддалар бўйича қўзғатилган жиноятлар сони тўғрисидаги маълумотни беришини илтимос қилган. Бироқ, вазирлик бу каби маълумотларни улашиш мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблаган[5].

Номланиши

Лойиҳа асосчининг таъкидлашича, Ўзбекистондаги 2017-йилги ислоҳотлар кўлами аёллар ҳуқуқларини ҳимоялаш жараёнларини қамраб олмаган. 2019-йилги ислоҳотлар давомида эса аёллар масалаларига етарлича эътибор қаратилмаган[6]. Шу сабабли, унинг ўзи аёллар ҳуқуқлари ҳимояси учун ҳаракат қилишни ва ушбу лойиҳани ташкил этишни хоҳлайди. Немолчи.уз унинг фикрига келган биринчи ном бўлган ва шу номни танлаган[4].

Асосчиси

Ирина Александровна Матвиенко[7] — ўзбекистонлик журналист[8], жамоатчилик фаоли, блогер, аёлларга нисбатан зўравонлик ҳақида ҳикоя қилувчи Немолчи.уз лойиҳаси асосчиси[9]. Ўзбекистонда содир этилаётган аёлларга қарши зўравонликларга қарши ҳаракат қилувчи ҳуқуқ ҳимоячиси[10]. НеМолчи.уз лойиҳаси ортидан бир неча ўлим таҳдирлари нишонига айланган[2]. Шу боис, блогер Ўзбекистонни тарк этади[11] ҳамда Грузияда яшашга қарор қилади[12]. Озодлик.оргга берган интервюсида Ўзбекистонга қачондир қайтишини таъкидлайди[3].

Манбалар

  1. ↑ „«Яна билвосита ота-она айбдорми?». Тошкентда 12 ёшли қизнинг ўлдирилганига жамоатчилик муносабатлари“. www.газета.уз. Қаралди: 7-июл 2023-йил.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Wомен'с Ригҳц Аcтивист Флеэс Узбекистан Феаринг Фор Ҳер Лифе“. www.рферл.орг/. Қаралди: 6-июл 2023-йил.
  3. ↑ 3,0 3,1 „"Жим турма" лойиҳаси жим турмайди". Ирина Матвиенко "ҳаётига таҳдид сабаб" Ўзбекистонни тарк этди“. озодлик.орг. Қаралди: 6-июл 2023-йил.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 „ИРИНА МАТВИЭНКО- ГРÜНДЕРИН ВОН НЕМОЛCҲИ.УЗ, ЖОУРНАЛИСТИН, БЛОГГЕРИН УНД АКТИВИСТИН“. www.гоэтҳе.де. Қаралди: 7-июл 2023-йил.
  5. ↑ „“Ма'лумотларни тақдим этишни мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблаймиз” — ИИВ“. газета.уз. Қаралди: 7-июл 2023-йил.
  6. ↑ „ИНСПИРАТИОНАЛ ИНТЕРВИЭW: ИРИНА МАТВИЭНКО, CЕО, НЕМОЛCҲИ, УЗБЕКИСТАН – ПАРТ ИИ“. тҳепихелпрожеcт.нет. Қаралди: 7-июл 2023-йил.
  7. ↑ „О проекте“ (ру). немолчи.уз. — „Учредитель: Матвиенко Ирина Александровна“. Қаралди: 6-июл 2023-йил.
  8. ↑ „Ирина Матвиэнко“ (эн). cабар.асиа. — „Жоурналист ин Ташкент, Узбекистан“. Қаралди: 6-июл 2023-йил.
  9. ↑ „“Ҳуқуқий тарг'ибот ишлари а'лочиси” ко'крак нишони о'з соҳибларига топширилди“. иив.уз. 2023-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-июл 2023-йил.
  10. ↑ „ИРИНА МАТВИЭНКО ҲРД, ФОУНДЕР НеМолчи.уз“. фронтлинедефендерс.орг. Қаралди: 6-июл 2023-йил.
  11. ↑ „Афтер реcеивинг деатҳ тҳреац, Ирина Матвиенко деcидес то леаве Узбекистан“. қалампир.уз. Қаралди: 6-июл 2023-йил.
  12. ↑ „Основательница проекта против насилия НеМолчи.уз Ирина Матвиенко уехала из Узбекистана из-за угрозы убийством“. подробно.уз. Қаралди: 6-июл 2023-йил.

Ҳаволалар