Нене Хотун (1857-й.— 1955-йил 22-май, Эрзурум) — 93 нафар ҳарбий сафида Эрзурумдаги Азизия шаҳрини мудофаа қилишда қатнашган ва Эрзурумдаги Рус босқинчиларига қарши жангда фаол иштирок этган турк халқ қаҳрамон аёли ҳисобланади. У бомдод вақтида Эрзурум минораларидан 1877-йил 8-ноябрга ўтар кечаси рус аскарлари Азизия қал’асини қўлга киритгани ҳақидаги хабарни эшитади. У Усмонийлар аскарларига ёрдам бериш мақсадида қўлларига тош ва таёқлар олиб ватанни ҳимоя қилишга киришган шаҳар аҳолисига қўшилади ва бу урушда кўрсатган жасорати туфайли афсонага айланади.

Нене Хотун (т. 1857-йил-1955-йил 22-май, Эрзурум), Эрзурумнинг Азизия шаҳрининг ҳимояси учун 93 нафар ҳарбийлар сафида жангда қатнашган, Эрзурумга қилинган рус босқинига қарши ватан ҳимоясида қатнашган турк халқ қаҳрамон аёли
Таваллуди 1857-йил
Чеперли, Паландўкен, Эрзурум
Вафоти 1955-йил 22-май (97-98 ёшларида)
Азизия шаҳидлар қабристони, Эрзурум, Туркия,
Эрзурум Азизие қал’аси

1955-йилда Турк аёллари иттифоқи томонидан „Йил онаси“ деб танланган Нене хотун Туркияда бу мукофотга сазовор бўлган биринчи аёл ҳисобланади[1]. Шу билан бирга у Турк Қуролли кучлари томонидан берилган „3-қўшиннинг бувиси“ унвонига ҳам сазовор бўлади[2].

Ҳаёти

Нене Хотун 1857-йилда Эрзурумнинг Чеперли қишлоғида дунёга келади. Отасининг исми Ҳусайн, онасининг исми Зелиҳа эди[3].

Азизия мудофааси вақтида 20 ёшда бўлган Нене Хотун, у ўша вақтда шу қишлоқлик Меҳмет Афанди билан оила қурганди [манба керак].

Рус қўшини Пасинлерни ишғол қилиб, Эрзурумга томон юришни бошлаганида душман босиб олишидан хавотирланган кўпчилик аҳоли қатори у ҳам эри билан Эрзурумга кўчиб ўтади. Русларнинг Девебойну урушидан кейин Эрзурумнинг чекка қал’алари ҳам ишғол қилингач, Нене Хотун 3 ойлик ўғлини уйда қолдириб, шаҳар мудофаасига қўшилади ва жангда жасорат кўрсатади. Урушдан кейин Нене Хотун ва унинг оиласи Эрзурумга жойлашади. У Эрзурумнинг Эминкурбу маҳалласи Кина кўчасидаги 35-уйда яшар эди[4]. 1934-йилда қабул қилинган Фамилиялар ҳақидаги қонунга асосан Кирккўз фамилиясини олди[5].

Нене Хотуннинг тўрт нафар ўғил (Юсуф, Назим, Абдураҳман ва Муса) ва икки нафар қиз (Асиме, Неврие), жами олти нафар фарзанди бор эди. Унинг икки нафар ўғли Биринчи жаҳон урушида вафот этди[6][7][8].

Нене Хотун Туркияга „Жумҳурият“ газетасининг Истанбулдаги мухбири Исмоил Ҳабиб Севук томонидан 1937-йилда Эрзурумда Нене Хотун ве 93 нафар уруш фаҳрийлари билан ўтказган интервюси орқали танилди[9].

1943-йилда Нене Хотун ҳаётидаги молиявий қийинчиликлар сабабли халқ қаҳрамон аёлларидан бири бўлган Наме хоним билан биргаликда, ўша пайтда амалдаги президентга ариза билан мурожаат қилиб, ундан ёрдам сўради[10].

Нене Хотун 1952-йилдан бошлаб Азизия хотира ёдгорлиги қурулиши ишлари чоғида такрор назарга тушди. 9-қўшин қўмондони генерал лейтенант Рефиқ Коралтан ва Эрзурумда жойлашган 3-қўшиннинг қўмондони Нуреттин Барансел Паша, ўша пайтдаги туман ҳокими, Эрзурум ҳокими билан биргаликда Туркия Буюк миллат мажлиси Нене Хотунга ғамхўрлик қилди.1952-йил 30-август ғалаба байрамида Нене Хотунга „3-қўшиннинг бувиси“ унвони берилди. 1955-йилда Туркияда биринчи маротаба Турк аёллари иттифоқи ташаббуси билан нишонланган Оналар куни байрамида унга „Йил онаси“ унвони берилди[11].

Нене Хотун 1955-йил 22-майда Эрзурум Нумуне касалхонасида пневмония ташхиси билан даволанаётган вақтида 98 ёшида вафот этди. Унинг жасади расмий маросим билан Азизия шаҳидлар майдонига дафн этилди.

У ҳақида ёзилган асарлар

1911-йилда Эрзурум ҳокими бўлган Меҳмет Эмин Юрдакул Нене Хотун ва Азизия жанги ҳақида ҳикоя қилувчи мақолалар ёзади.

„Жумҳурият“ газетасининг Истанбулдаги мухбири, журналист Исмоил Ҳабиб Севук 1937-йилда Эрзурумга келади ва Нене Хотун ва 93 нафар уруш фахрийлари билан репортаж ўтказади. Бу репортаждан сўнг бу инсонлар Туркияга машҳур бўлади.

1956-йилда нашр қилинган Генерал Али Фуат Жебесойнинг „Москва ҳотиралари“да Нене Хотун ва Азизия қаҳрамонлари тилга олинади.

1973-йилда суратга олинган, бош ролларини Туркан Шўрай ва Қадир Инанир ўйнаган „Жангчи Аёл“ филми Нене Хотун ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади[12].

2006-йилда нашр қилинган Талат Узуняйлалининг „Афсона аёл Нене Хотун“ номли тарихий романи Нене Хотуннинг ҳаёти асосида ёзилган.

Узуняйлали Талат, Нене Хотун (Биография), Отатурк университети нашрёти, Эрзурум 2005-йил.

2010-йилда суратга олинган „Нене Хотун“ номли филмда Нене Хотуннинг ҳаёти ҳикоя қилинади[13].

Манбалар

  1. ↑ „Тüрк Кадıнлар Бирлиğи wеб ситеси, Эриşим тариҳи:22.05.2015“. 24 касıм 2015да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22 майıс 2015.
  2. ↑ „Меҳмет Коçйиğит, Ненеҳатун Кıз Анадолу Лисеси Üзерине Тариҳсел Бир İнcелеме, Ататüрк Üниверситеси Эğитим Билимлери Энститüсü Йüксек Лисанс Тези, 2014“. 29 нисан 2016да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22 майıс 2015.
  3. ↑ „Нене Ҳатун“. 16 şубат 2016да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9 şубат 2016.
  4. ↑ „Нене Ҳатун кимдир? Тариҳтеки öнеми недир?“. Миллиет (22 майıс 2019). 17 ҳазиран 2020да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17 ҳазиран 2020.
  5. ↑ „Тüрк кадıнıнıн каҳраманлıк симгеси: Нене Ҳатун“. Анадолу Ажансı (22 майıс 2019). 17 ҳазиран 2020да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17 ҳазиран 2020.
  6. ↑ Нене Ҳатун, М. Талат Узуняйлалı, Ататüрк Üниверситеси Яйıнı, Эрзурум, 2015, с. 67
  7. ↑ „Яҳя Кüрекçи, Тариҳимизден Алтıн Бир Япрак, Сıзıнтı Дергиси, Оcак 2006“. 23 нисан 2015да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22 майıс 2015.
  8. ↑ Юнус Эмре, Китап: Мücаделенин Адı Эфсане Нене Ҳатун, Ени Şафак газетеси, 05.12.2006
  9. ↑ „Яйлалı Нене Ҳатун’у анлаттı, Эрзурум газетеси, 12.03.2012“. 13 ҳазиран 2020да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22 майıс 2015.
  10. ↑ „Орҳан Йıлдıрıм, Нене Ҳатун яşамıнıн сон дöнеминде ярдıм иçин İнöнü’е мектуп язмış, Заман газетеси, 01.06.2004“. 24 касıм 2015да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22 майıс 2015.
  11. ↑ „Cан Алпгüвенç, Вефатıнıн 54. Йıлдöнüмüнде Азизие Каҳраманı Нене Ҳатун, Йüзакı дергиси, Эриşим тариҳи:22.05.2015“. 24 касıм 2015да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22 майıс 2015.
  12. ↑ Нене Ҳатун Насıл „Гази Кадıн“ Олду?, Нтв.cом.тр 16.05.2012[сайт ишламайди]
  13. ↑ „Уğур Вардан, Нене Ҳатун Бöйле ми Анлатıлıр, Радикал газетеси, 29.10.2010“. 7 майıс 2015да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22 майıс 2015.