Nenets tili
Ненец тили (ненецча: ненэцяъ вада) — Россия Федерациясининг шимолида яшовчи ненецларнинг тили; самоди цҳгларияан бири. Кола ярим оролидан Енисей дарёсининг ўнг қирғоғигача бўлган тундра зонасида ва Пур дарёси ҳавзасидаги тайга зонасида тарқалган; 25 мингдан ортиқ киши сўзлашади. Тегишли равишда 2 та: тундра ва ўрмон лаҳжаларига бўлинади. Ненец тили фонетик жиҳатдан бошқа самоди тилларидан сезиларли фарқ қилади; синтаксиси эса содда гапларнинг кўплиги билан ажралиб туради. Луғат таркибида овчилик, буғучилик, балиқчиликка оид сўзлар анчагина. Адабий Ненец тили тундра лақжаси асосида шаклланган.
| Ненец тили | |
|---|---|
|
| |
| Тил кодлари |
Ненец тили 1932-йилдан лотин графикаси асосидаги, 1937-йилдан эса рус графикаси асосидаги ёзувдан фойдаланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Жаҳон тилларидан бири ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |