Необуддизм (нео… — янги ва буддизм) — ХХ асрнинг 40-50-йилларидан бошлаб кенг тарқала бошлаган диний-идеологик оқим бўлиб, Бирма, Таиланд, Лаос, Ветнам маҳаллий зиёлиларининг озодлик ва миллий уйғониш ҳаракати билан боғлиқдир. Унинг асосида янги замон талабига жавоб бера оладиган бунёдкор ғояларни тарғиб қилиш, пайғамбар ва авлиёларни яратиш, тақводорлик ва таркидунёчиликни рад этиш, „карма“ каби масалалар ётади. Ақл-идрокнинг аҳамияцизлиги, диннинг нажоткорлиги эътироф этилиб, буддавийлик ғояларини тушунтиришда билиш назарияси, психоанализ усулларидан фойдаланилади. Миллий озодлик курашида фаол қатнашган необуддизм оқими диний-ислоҳотчилик ҳаракати кучайишига катта таъсир кўрсатган[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 307.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.