Neodarvinizm
Неодарвинизм (нео... ва дарвинизм) — генетика ривожланишининг илк босқичида вужудга келган ва немис олими А. Вейсман асос солган эво-люсион консепсия. Н.нинг асосида унинг таълимоти ётади. Вейсман ва унинг шогирдлари Дарвинннт табиий танланиш эволюсиянинг асосий омили эканлиги тўғрисидаги таълимотини ҳимоя қилиб, дарвинизм билан ламаркизмни бирлаштириш ҳақидаги ҳар қандай уринишларга қатъиян қарши чиқишган. Улар ламаркизм принсипларига қарши чиқиб, пассив адаптация органларнинг машқ қилиши натижасида ке-либ чиқиши мумкин эмаслигини баён қилишган. Орттирилган (туғма булмаган) белгиларнинг наслданнаслга утиши ҳақидаги Ламарк таълимотининг нотўғри эканлигини исбот қилишган. Мантиқан бу тўғри фикрлар Вейсманнинг "Муртак плазмасининг мустақил-лиги" гипотезасида ўз ифодасини топган. Гипотезага кўра, ҳар бир организм соматик (тана) ва муртак плазмасидан ташкил топган. Соматик плазма ташки муҳит таъсирида ўзгариши мумкин, аммо муҳит муртак плазмасига таъсир этмайди ва у келгуси авлодга турғун ҳолда ўтади. Вейсман муртак плазмаси фақат ташқи муҳитдан эмас, балки уни ҳимоя қилиб турган тана плазмасидан ҳам мустақил бўлади, деган хато ғояни илгари сурган. Шунга қарамай, унинг муртак плазмаси (ядро)нинг ирсиятдаги роли тўғрисидаги фикрлари кейинчалик тасдиқланди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |