Neoimpressionizm
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Неоимпрессионизм (нео... ва импрессионизм) — ХИХ аср 2-ярмида Европа тасвирий санъати (рангтасвир) да юзага келган оқим. Дастлаб Франсия (1885)да пайдо бўлган. ХИХ аср охири —ХХ аср бошларида Белгия, Италия ва бошқа мамлакатларга тарқалган. Н. намояндалари (Ж. Сера, П. Синяк ва бошқалар) импрессионизмнннг субектив анъаналарини ривожлантирдилар, оптика соҳасидаги замонавий кашфиётларни қўллаган ҳолда уни илмий асослашга уриндилар: мураккаб ранг тусланишларини бос-қичмабосқич соф рангларга ажратиш усуллари (бўёқларни тўртбурчак ёки думалоқ нуқталар шаклидаги ранг сурт-малари тарзида юзага — холстга ёнма-ён жойлаштириш)га услубий хусусиятлар бахш этиб, янги мураккаб ранг тусланишларини ҳосил қилишга ҳара-кат қилдилар. Н. асарлари мозаикани эслатади, бадиий образни ҳаётий во-қеаларга қарама-қарши қўйиб, ҳаётий лавҳаларнинг жонли тасвиридан воз кечдилар, натижада асарлар ҳаётий аниклик ва нафисликдан маҳрум бўлди. Н.нинг ранг борасидаги изланишлари кейинги давр санъати (жумладан, фо-вмзлг)нинг шаклланишида ўз ифодасини топди. Н. услубини рангтасвирнинг ҳажмли — фазовий ечими билан уйғунлаштиришга уринишларни Белгия (Т. ван Рейселберге) ва Италия (Ж. Сеган-тини) рангтасвирида кўриш мумкин. ХИХ аср охирида Шарқ мамлакатларига ҳам бу оқим белгилари кириб келган. Ўзбекистонда Ў. Тансиқбоевнинг илк ижодида ("Карвон", 1920), А. Мирсоатов асарларида бу хусусиятлар кўзга ташланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |