Neokantchilik
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Неокантчилик — фалсафий оқим. ХИХ асрнинг 2-ярми —ХХ аср бошида, асосан Германияда вужудга келган. Кант фалсафасини тиклашга, уни қайта ишлашга уринади.
Неокантчилик вакиллари Кантнинг "нарса ўзида" деган тушунчасини рад этиб, билишнинг априор (тажрибадан холи) эканлигини исботламоқчи бўлишган. Улар дунёни билиш фақат аниқ фанларнинг вазифаси, фалсафанинг вазифаси эса илмий билишнинг услубий ва мантиқий асосларини ишлаб чиқишдан иборат деб ҳисоблайди. Неокантчилар тушунчани воқеликдан ажратиб қўяди ва уни ўз-ўзидан ривожланувчи тафаккур маҳсули деб тушунтиради.
Неокантчиларнинг ижтимоий-сиёсий қарашлари хилма-хил бўлиб, улар, асосан, ислоҳотлар васиёсий ёнбосишларни тарғиб қилувчи сиёсий гуруҳлар мавқеини ифодалар эди. Кейинчалик Неокантчилик физиологик (Г. Гелм-голс, Ф.А.Ланге), психологик (Л. Нелсон), танқидий реализм (А. Рил), Марбург мактаби, Баден мактаби, фиксионализм (Х. Файхингер), франсуз неокритицизми (Ш. Ренуве) каби бир қанча йўналишларни бирлаштирди. Неокантчилик этикаси асосида борлиқ ва унинг заруриятини қарама-қарши қўйиш ётади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |