Neokonfutsiychilik
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Неоконфуцийчилик (нео... ва конфуцийчилик) — Сун династияси ҳукмронлиги даврида (Х—ХИИИ асрлар) Хитой фалсафасида пайдо бўлган оқимлардан бири. Илк конфуцийчиликдан, асосан, унинг ахлоқийсиёсий ғоясидан фарқли ўлароқ, Н.да онтология, натурфалсафа ва космогония масалалари муайян ўрин эгаллайди. Н. вакиллари янги ғоя ва тушунчаларни, хусусан, или (бурч ва қонун) син-мин (табиат ва такдир) каби тушунчаларни ишлаб чикдилар. Х—ХИ асрда яшаб, ижод этган Сун-фу, Ху-Юан ва Ши Сзе Н. асосчилари ҳисобланади. Н.да 6 та асосий консепсия — буюк чегара, принсип (ли-қонун), моддий куч, инсон табиати, нарсалар табиатини англаш, инсонпар-варлик муҳим ўрин тутади. Н. Мин династияси даврида (1368—1644) янада ривожланди, унга оид китоблар нашр қилинди. Н. ХХ асрнинг 30-йилларидаЧен-Чжу мактаби ғоялари Фен Юлан фал-сафий карашларининг шаклланишида асосий манба бўлди. Н. Япония, Корея ва Ветнамда ҳам катта таъсирга эга бўлган. Н. 1949-йилда ХХР барпо этилгач, барҳам топди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |