Неоламаркизм (нео... ва ламаркизм) — Ламарк таълимотининг айрим ҳолатларига асосланган ҳар хил идеологик эволюсион консепсиялар йи-ғиндиси. Н. эволюсион таълимот ривожланишининг Дарвинягш кейинги босқичида пайдо бўлган. Дарвин назариясининг айрим аспектларини тан олган неоламаркистлар табиий танла-нишнинг ижодий ролини инкор қилишган. Н.да 3 асосий йўналиш мав-жуд. Ортоламаркизм— органик олам эволюсияси Дарвин уқтирганидек табиий танланиш асосида эмас, балки организмларнинг азалдан белгиланган ички кучлари иштирокида амалга ошиши. Мазмун моҳияти билан бу йўналиш Э. Коп, Г. Осборн, Л. С. Берглар илгари сурган автогенез кон-сепсиясидан бошқа нарса эмас. Ме-ханоламаркизм— организмларнинг азалдан белгиланган ички кучлар асосида ташқи муҳитнинг ўзгаришига жавобан мақсадга мувофиқ структура ва функсияларини ўзгартириши. Механоламаркистлар адаптив модифика-сияларни эволюсион янги ҳосила ва улар наслданнаслга ўтади дебкўрсатишади. Психоламаркизм — эволюсия сабабини организмларнинг онгли хатти-ҳаракатлари орқали тушунтиришга уриниш. Н. қандай йўналишда бўлмасин, у ривожланишни мақсадга мувофиклигини эътироф этиб, табиий танланишнинг ижодий ролини инкор қилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил